Таълим жараёни сифатини таъминлаш ва инновацион педагогик технологияларни жорий этиш бошқармасининг 2020 йилда  амалга оширган ишлари юзасидан

ҲИСОБОТ

1. Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси (COVID-19) кириб келишини в тарқалишини профилактика қилиш мақсадида эълон қилинган карантин даврида мактабгач таълит ёшидагу болаларни тарбиялаётган ота-оналарг атроф оламни ўргатиш, таълимия-тарбиявий билима бериш, нутқ вы мантиқего қобилиятларини ривожлантиришда услубий ёрдов кўрсатиш ҳамд мактабгач таълит ёшидаги болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида «Илк қадам» онлайн дастури ишлаб чиқилди. Дастур асосида «Бардам болажон», «Равон нутқ», «LUCKING ENGLISH», «Рақс жилоси», «Болажон ошхонаси», «Ижодий устахона», «Моҳир қўллар», «Ментал арифметика» каби машғулотажларди яратилстон Канали орқали намойиши йўлга қўйилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил
14 декабря брдаги СҚ-556-III-сон қарори билан тасди “ланган «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» ги Ўзифбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган вазифадининге технология анамнеста ъонунида белгиланган вазифадонширинговая технология америкала чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш ҳақида» ги арор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда манфаатдор вазирлик ваидоралар билан келишилди.

Ҳозирги кунда Қарор лойхаси манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклиф ва этирозлар асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.

3. Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Маданият вазирлигининг      2019 йил 12 декабрда қабул қилинган меморандуми асосида қўшма режа ишлаб чиқилиб, худудий бошқармаларга ижро учун йўналтирилган.

4. Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда “Болаларда Гендер тенглигини шакиллантириш бўйича Методик тавсия” ишлаб чиқилди. Ушбу Методик тавсия Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, Илмий методик кенгаши томонидан кўриб чиқилди ҳамда нашрга тавсия этилди.

5. Илк қадам давлат дастури, Боланинг ривожланиш харитаси ва давлат талаблари билан ишлаш бўйича маълумотнома – қўлланма ишлаб чиқиш бўйича  мутахассисилардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, улар томонидан қўлланма тайёрланди. Бугунги кунда қўлланма Мувофиқлаштирувчи Кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

6. COVID-19 пандемиясининг аҳоли ўртасида тарқалишини олдини олиш, мактабгача ёшдаги болаларнинг хаёти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида,  карантин даврида болалар билан уй шароитида таълим-тарбия жараёнини узлуксиз олиб бориш,шунингдек ёзги соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш бўйича Методик тавсия ишлаб чиқилди.

7. Мактабгача таълим вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил майдаги ПҚ-4708-сон “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий – тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини  таъминлаш ҳақида буйруғи лойиҳаси тайёрланди.

8. Мактабгача таълим вазирлигининг  2020 йил 17 февралда  Мактабгача таълим ташкилотларида “Ватанпарварлик бурчаги”ни ташкил этиш тўғрисидаги 30-сон бўйруғи тасдиқланди .

9. Мактабгача таълим вазирлигининг  “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси тайёрланди.

10 Мактабгача  таълим вазирлигининг Мактабгача таълим тизимида давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги буйруғи лойиҳаси тайёрланди.

11. Мактабгача таълим вазирлигининг “6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактабга тайёрлаш бўйича таълим-тарбия берувчи ва ривожлантирувчи “Илм йўли” вариатив ўқув дастурини ҳамда алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болалар 2 ёшдан 7 ёшгача болалар учун мослаштирилган ўқув дастурини таълим жараёнларига татбиқ этиш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси тайёрланди.

12. Мактабгача таълим вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат-кенгашини ташкил этиш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси тайёрланди.

13. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 9 январдаги РА 1/1-20 – сонли топшириғига асосан “2020 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши  режалаштирилган ишлар “Йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан ҳамкорликда 6-7 ёшли болаларни  бошланғич таълимга  сифатли тайёрлаш  ва  бошланғич таълим билан узвийликни ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

14. “Ватанпарварлик бурчаги”ни анжом-аслаҳалар ва махсус плакатлар жамланмаси билан жиҳозлаш бўйича тавсиясини ишлаб чиқилди ва ҳудудларга йўналтирилди.

15. Барча турдаги мактабгача таълим ташкилотларини ўзбек миллий эртаклари, афсонавий қаҳрамонлар, буюк боболаримиз, кадимий миллий меъморчилик обидалари, мамлакатимиз табиати, Ватан тимсоллари асосида безаш ва жиҳозлаш тартиби ишлаб чиқилда ва ҳудудларга ижро учун юборилди.

16. Ота-оналар ва тарбиячиларнинг бола тарбияси борасидаги билим, кўникма, малака ва компетенцияларни оширишга қаратилган илғор педагогик ва ахборот технологияларига асосланган худудий ўкув-тренинглар, семинарлар, форумларни ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқилиб, ҳудудларга ижро учун юборилди.

17. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Истеъдодли болажон” кўрик танловини ўтказиш бўйича низом ишлаб чиқилди.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси доирасида йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

         январь ойида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” деган умумий шиор остида маънавий-маърифий тадбирлар ва мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳларида “Мен ҳам ҳарбий бўламан”  мавзусидаги эстафеталар, учрашувлар, шунингдек, ҳарбий ватанпарварлик мавзусида расм чизиш танловлари;

         февраль ойида “Навоийга эҳтиром” мавзусида  маънавий-маърифий тадбирлар ва “Бобур рубойиларини ўрганамиз” мавзусида бобурхонлик кечалари;

         март ойида 21 март Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан “Наврўз — янгиланиш даври” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ва “8 март – Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан МТТларининг педагог ходимлари ўртасида спорт мусобақалари;

         апрель ойидан октябрь ойига қадар  Илк қадам” ва “Ақлвой” Онлайн дастурлари доирасида “Жажжи раққосалар”  онлайн кўрик танлови, “Бахтли болалалигим”, “Болалигим–пошшолигим” мавзусида  расм чизиш, шеър, куй ва қўшиқ куйлаш бўйича  танловлар;

         ноябрь ойида “Шарафшоним-байроғим” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар;

         декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция–бахтимиз  пойдевори” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

 

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил                      30 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 678-сон қарори билан тасдиқланган  “2020-2021 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича” чора-тадбирлар дастурининг 4 ва 22 бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Амир ва Ширин”  номли ҳаёт ҳавфсизлиги қоидаларини ўргатишга қаратилган қўлланма ва “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун Конституцияни ўргатиш бўйича” кўргазмали қўлланма тайёрланиб мактабгача таълим ташкилотларига китоб ва электрон тарзда етказилди.

 

 

18. Таълим жараёни сифатини таъминлаш ва инновацион педагогик технологияларни жорий этиш бошқармаси тўғрисида низом ҳамда бошқарма ходимларининг лавозим йўриқномаси ишлаб чиқилди.

19  “Робоборик билан мактаб ўқувчиси бўл!” лойиҳаси тайёрланди.

20. Мактабгача ёшидаги болаларда Элементар математик тасаввурларни шакллантириш бўйича методик қўлланма ишлаб чиқилди.

21. МТТнинг тайёрлов гуруҳлари дастури билан Умумий ўрта таълим бошланғич синф дастурларининг қиёсий таҳлили қилинди.

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси доирасида ҳар ойлик тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб ҳудудий бошқармаларга ижро учун йўналтирилмоқда. Шунингдек 5 та ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан мониторинг олиб борилмоқда.

23. “Илк қадам” давлат ўқув дастурига мувофиқ педагоглар учун қуйидаги қўлланмалар ишлаб чиқилди:

  • Илк ва мактабгача ёшдаги болаларга қўйиладиган давлат талаблари ва «Илк қадам» Давлат дастурига педагогик кўлланмалар;
  • Катта ва тайёрлов гуруҳалр учун ҳаёт хавсизлиги асослари бўйича қиссалар тўплами; (5-7ёш)
  • Илм йўли – 6-ёшли болалар учун вариатив дастур;
  • Педагогик кўлланма ва дидактик материаллар;
  • Ўзбек эртаклари ва шерлари тўплами;
  • Атрофдаги оламимиз;

24. Мактабгача таълим ташкилотларини юқори сифатли ўқув дидактик материаллари билан таъминлаш мақсадида қуйидагилар яратилди:

  • «Луллия айланалари» дидактик тўплами; (комплект)
  • Ўқиш ва мулоқот қилиш кўникмаларини, билиш компетенциясини ривожлантириш дидактик тўплами;
  • 40 та плакатдан иборат бўлган Элементар математика тасаввруларини ва билимларини  ривожлантириш бўйича дидактик ўйинлар ва масалалар тўплами;
  • Логика, нутқ, программалаштириш асослари ва атрофлича фикрлашни ривожлантиришга йуналтирилган кўп функцияли дидактик ўйинлар;
  • «Занимательная математика» номли Математик дидактик тўплам;   (4-7 ёш)
  • Кўргазмали дидактик плакатлар тўплами. 45 та плакатдан иборат;
  • Марказларда фаолиятни ташкил этиш учун дидактик карточкалар тўплами. Комплект 376 та карточкадан иборат;
  • Нутқни ривожлантириш учун мўлжалланган фигуралар ва маскалар тўплами; Стол театри.
  • Геометрик тушунчаларни ҳосил килиш ва логикани ривожлантиришга қаратилган графоматорика бўйича дидактик тўплам; 3-7 ёшли болалар учун.

24. 3-5 ёшли болалар учун 10 000 нусха 6-7 ёшли болалар учун 10 000 нусха дидактик ўйинлар тўплами, 6 ёшли болалар учун 400 000 нусха ёзув альбоми, 12 000 нусха дидактик тарқатмалар тўплами, 10 000 нусха дидактик тарқатмалар тўплами, 10 000 нусха дидактик дактик эталон мажбурий бепул мактабга тайёрлов гуруҳлари учун «Илм йўли» дастурини ва махсус мактабгача таълим ташкилотлари учун мослаштирилган таълим дастурларини ишлаб чиқилди.

Бошқарма томонидан ижрога ​​йўналтирилган 836 та хат ўрганиб чиқилиб, 728 тасининг ижроси таъминланган ҳамда 108 тасининг муддати келмаганлиги сабабли иш жараёнида.