Таълимни узлуксизлигини таъминлаш йўлида 

 

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида «Янги сой” МФЙда 230 нафар болажонлар истиқомат қилади. 
3-7 ёшидаги болалардан 125 нафари ДМТТ, 25 нафари НМТТга қамраб олинган. Ушбу маҳаллада истоқомат қиладиган 80 нафар болажонлар мактабгача таълим билан қамраб олинмаганлиги сабабли, ҳудудда янги барпо этилган 42-сон умумтаълим мактаби қошида  икки сменада 40 нафар болажон таълим ва тарбия билан қамраб олиниши режалаштирилди. 
6-7 ёшли тайёрлов гуруҳи болалари хориж тилларини ўзлаштириш билан биргаликда ментал арифметика, спорт, санъат ва мусиқа машғулотларини ўрганади. Ушбу гуруҳлар сўнгги методик қўлланмалар, инновацион дастурлар асосида ишлаб чиқилган электрон қўрилмалар билан жихозланди. 
Замон талабига мос равишда билим оладиган болажонлар кейинчалик ушбу мактабда ўз билимларини давом эттирган ҳолда, узлуксиз таълим тизимини таъминлайди. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу таълим ва тарбия жараёнлари тарбиячи ва мактаб педагоглари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Шу каби ҳамкорликнинг афзаллик хусусиятларидан бири, боланинг мактабга мослашувини шаклланишидир.