Тошкент шаҳрида мактабгача таълим масалалари бўйича биринчи ўзбек-хитой форуми бўлиб ўтди

2019 йил 24 май, Тошкент шаҳри — “Болаларнинг илк ривожланишида инновацион ёндашувлар” деб номланган форум мактабгача таълим соҳаси ва ўзбек тадбиркорларининг ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш мутахассислари билан ХХР бизнес вакиллари ўртасидаги тажриба алмашинуви учун самарали майдон бўлди. Тадбир иштирокчилари ривожлантирувчи ўйинлар, ўйинчоқлар ва ўйин ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича ўзбек-хитой қўшма корхонасини ташкил этиш имкониятини муҳокама этдилар, ХХРда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш бўйича илғор тажрибалар билан танишиб чиқдилар ва макатбгача таълим соҳасидаги долзарб масалаларни атрофлича кўриб чиқдилар.

“Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳлари пойтахт ва ҳудудлардаги МТМларга мунтазам равишда ташриф буюрадилар. Биз қандай муаммолар ҳали ҳам мавжудлигини кўрамиз ва уларни ҳал этиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Натижаларни ўзингиз кўриб турибсиз: гуруҳларда овқатланиш яхшиланди, ўқув қуроллари ва ҳуснихатлар келтирилди, кўп хоналар таъмирланди, МТМлар сони кўпайди. Бирон бир мавзуга оид муҳитни шакллантиришга ҳам жиддий маблағлар ажратилади. Мактабгача таълим вазирлиги делегацияси ўзининг ХХРга ташрифи давомида мактабгача ёшдаги болалар учун ўйинлар, ўйинчоқлар ва дидактик материаллар кўргазмасида ҳам бўлди. Айни пайтда биз ўзбек-хитой қўшма корхонасини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз. Ушбу корхона боғчаларимизни сифатли ва хавфсиз ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқларнинг кенг ассортименти билан таъминлаб беради”, — дейди Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Форумда вазирлик ва идоралар, Сун Цинлин номидаги жамғарма, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, давлат, хусусий ва давлат-хусусий шериклик асосида такшил этилган мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари, шунингдек ўзбек ва хитой тадбиркорлари иштирок этдилар.

“Болаларнинг илк ривожланишида инновацион ёндашувлар” анжумани доирасида Хитойда мактабгача таълимнинг ривожланиши, математика билимларини ўзлаштириш мониторинги ва жамоада ишлаш қобилиятининг шаклланиши масалалари ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Музокаралар натижасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим Вазирлиги қошидаги ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази ва Хитойнинг қатор компаниялари, яъни Shanghai Andersen Paradise Group Co.,Ltd, Zhejiang Hexin Toys Group, Kaiqi Group Co.,Ltd, Ningbo Rainbow Toys Co.,Ltd и Xiaomi HK Limited (STEAM таълимини ривожлантириш ва дастурий таъминот ишлаб чиқариш билан шуғулланади) ўртасида ўзаро англашув Меморандумлари имзоланди. Ушбу ишлаб чиқарувчилар ёғочдан ишланган ўйинчоқлар, пластик, темирли инвентарлар, ривожлантирувчи ўйинлар, ўйин жиҳозлари, болалар ўйин майдончалари, мебель, ўқув мультимедиа қўлланмалари каби махсулотларни ишлаб чиқарадилар. Ушбу махсулотлар Хитойнинг нафақат ички бозорида, балки Шимолий Америка мамлакатлари, Европа, Япония ва Австралия каби мамлакатларга ҳам экспорт қилинади.

Шунингдек, мактабгача таълим соҳаси мутахассисларининг малакасини Хитойда ошириш, стипендиялар дастурини ҳамда илмий унвонларни жорий этиш йўналишида Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.