Тошкентда мактабгача таълим соҳасига бағишланган биринчи ўзбек-хитой Форуми бўлиб ўтади!

Тошкентда мактабгача таълим соҳасига бағишланган биринчи ўзбек-хитой Форуми бўлиб ўтади!

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан, ўзбекистонлик ва хитойлик мутахассислар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ўйинчоқлар, ўйинлар ва ўйингоҳлар ишлаб чиқарувчилар билан қўшма корхона тузишни кўзда тутган ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкиллаштирилмоқда. Шунингдек, ўзбекистонлик ва хитойлик ишбилармонлар ўртасида B2B музокаралар ҳам режалаштирилган.

Форум 2019 йил 24 май куни «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Тадбир иштирокчилари орасида – давлат ва хусусий МТМ раҳбарлари, вазирликлар, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпуслар вакиллари, шунингдек, Ўзбекистонда фаолият кўрсатувчи ва Хитойдан келган дидактик ўйинлар, ўйинчоқлар ва ўйингоҳлар ишлаб чиқарувчилари иштирок этишади.

Тадбир дастуридан, Шарқий Хитой педагогика университети профессори, Эшитиш ва сўзлашиш қобилияти реабилитацияси маркази бошлиғи, Пекин Педагогика университетининг мактабгача таълим илмий институти директори ва Хитой Халқ Республикасидан келган бошқа мактабгача таълим мутахассисларининг тақдимотлари ўрин олган.