ВАТАН МУҚАДДАС! УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР!

Нукус шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 4-16-48-сонли мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 28 йиллиги ҳамда 14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Ватан муқаддас. Уни химоя қилиш шарафли бурчдир» шиори остидаги байрам тадбирлари бўлиб ўтди. Болаларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тадбирларда Шимолий–Ғарбий Ҳарбий округ ва Миллий гвардия хизматчилари иштирокида учрашувлар ташкил этилди. Байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча таълим ташкилотларида ўтказилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси.