“Мактабгача таълим: янги старт” анжумани. 2020-2021 йилларда МТМлар қай тарзда ишлайди

2020 й., 10 сентябр – Анжумани чоғида вазирлик вакиллари эришилган натижалар ва пандемия шароитида МТТлардаги иш жараёнлари қайндай ташкиллаштирилишига оид маълумотларни тақдим этдилар.

“Мактабгача таълим вазирлиги анъанавий тарзда йилда икки маротаба қилинган ишлар ҳақида ҳисобот беради. Ўтган уч йил мобайнидамактабгача таълим билан 1,5 млн нафар болаларни қамраб олишга эришдик, бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан икки баробар кўпроқдир. Жорий йилнинг охирига қадар қамровни 59,5% га етказиш режалаштирилган. МТТлар сони ҳам тобора ортиб бормоқда. Агар 2017 йилда МТТларнинг умумий сони 5 мингта бўлган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 14 мингтадан ортди”, – деб таъкидлади, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Бутун Ўзбекистон бўйлаб янги МТТларни қуриш ва эскиларни таъмирлаш жараёнлари давом этмоқда. 2020 йилги дастурларга мувофиқ 18та объект қуриб битказилиши, 129та бўш иншоотлар фойдаланишга топширилиши ва 261та давлат МТТлари таъмирланиши лозим. Бу эса қўшимча янги 32,7 минг ўринларни яратади.

Мактабгача таълимда хусусий секторни ҳам рағбатлантириш давом эттирилмоқда. Шу тариқа, 2018-2019 йилларда МТВ умумий қиймати 3,89 трлн. сўмга тенг Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ҳақидаги шартномаларни имзолади (улардан 1,1 трлн. сўм тадбиркорлар ҳисобидан ажратилган бўлса, 2,8 трлн. сўм имтиёзли кредитлар ҳисобига тўғри келди). Фойдаланишга топширилиши кутилаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари қуввати 147,9 минг ўринга тенг. 2020 йилда яна 2 мингта оилавий ва 420та ДХШ доирасидаги МТТлар очилиши режалаштирилган.

Пандемия пайтида нималар амалга оширилди

Пандемия давомида иккита асосий масалага эътибор қаратилди:

  • Ходимлар ва болалар соғлиғини сақлаб қолиш
  • “Илк қадам” (3-5 ёшдаги болалар учун) ва “Ақлвой” (6 ёшдаги болалар учун) дастурлари бўйича таълимнинг узлуксиз бериб борилишини таминлаш

COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йилнинг 16-март куни Мактабгача таълим вазирлиги 14 мингта МТТлар, хусусан, 6 мингта давлат, 6,7 мингта оилавий, 753та хусусий ва 692та ДХШ асосидаги МТТлар фаолитини тўхтатди. Ходимлар тўланадиган меҳнат таътилига юборилдилар ёки масофавий ишлаш тартибига ўтказилдилар.

2020 йилнинг 23 мартидан МТТларда дезинфекция тадбирлари бошланди. Шу вақтнинг ўзида вазирлик мактабгача таълим тизимига тегишли 97та педагогик коллежлардаги уқув жараёнларини тўхтатди, 27,5 минг нафар ўқувчи ва талабаларни эса таътилга чиқарди.

Болалар уй шароитида ҳам теварак атрофни ўрганишни тўхтатмасликлари учун “Болажон” телеканалида “Онлайн болалар боғчаси” дастурининг бир неча сони тайёрланиб, эфирга ўзатилди. Видео-дарслар ҳар куни 01 апрелдан 15 июнга қадар ўзбек ва рус тилларида намойиш этилди. Эфирга узатилган дастурлар эса қўшимча равишда Telegram-каналлари ва ижтимоий тармоқларда жойлаштирилди.

Шунингдек, ота-оталар ва МТТ мутахассилари учун тиббиёт ходимлари, педагоглар, психологлар ва дефектологлар иштирокида “Саломатлик алифбоси” деб номланган махсус теледастур тайёрланиб, намойиш этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик

МТВ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси даврида МТТлар ички фаолиятини тартибга солиш ва ташкиллаштиришга йўналтирилган Вақтинчалик санитария-эпидимиология талабларини ишлаб чиқдилар.

ЮНИСЕФнинг грант маблағларидан мактабгача ёшда бўлган болалар ва имконияти чекланган болалар учун ўқув видео роликлари тайёрланмоқда, тарбияланувчиларнинг ўсиши ва умумий ривожланиш кўрстакичларини мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилмоқда, гигиена ва инфекциялар тарқалишининг олдини олишга оид босма ва методик материаллар яратилмоқда.

Болалар орасида вирусли ва бактериал касалликлар профилактикаси, соғлом ҳаёт кечириш ва шахсий гигиена тарғиботига оид дастурлар халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилмоқда. Ўқув қизикарли ўйинлар шаклида олиб борилади.

Жаҳон банки кўмагида 14 мингта инфрақизил контактсиз термометрлар сотиб олинди. Мосламаларнинг вилоятларга етказиб берилиши ва тарқтилиши сентябр ойининг иккинчи ярмида амалга оширилиши режалаштирилган.

Очилганидан сўнг МТТлар қай тарзда ишлайди

Мактабгача таълим ташкилотларига тоза сув заҳираси, тозаловчи ва дезинфекция воситалари мавжудлиги таъминлаган ҳолдагина иш бошлаш рухсати берилади. МТТлар очилиши учун халқ депутатлари Кенгаши васанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсати талаб қилинади.

«Болалар ва ходимлар саломатлиги ҳамма вақт Мактабгача таълим вазирлигининг устувор маслагибўлиб келган. Биз МТТга боришни давом эттиришни бунгажиддий зарурат бўлган ҳоллардагина тавсия қиламиз. Амалга оширилган чора-тадбирларга қарамай бола учун қадрдон уйидан хавфсизроқ жой йўқ. Тарбияланувчи ўрни МТТда сақлаб қолинади. Қолаверса ота-оналар эркин қатнов тартибини ҳам танлашлари мумкин.

7дан 14 сентябргача МТВ Тошкент ва Тошкент вилоятининг туманларида биттадан МТТ очилади. Очилишлар фақатгина халқ депутатлари Кенгаши ва санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг рухсати билан, ҳамда муайян МТТга қатновчи боланинг ота-онаси розилиги билан амалга оширилади. 14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён бутун Республика бўйлаб босқичма-босқич ўтказилади. Биринчи ўринда, катта ва 5-7 ёшли тарбияланувчилар тайёрлов гуруҳлари очилади. Бу 5 ёшгача бўлган боланинг ижтимоий масофа сақлаши ва гигиена қоидаларига амал қилишдаги қийинчиликлари билан изоҳланади. Масалан, у ўзига қадар бошқа болалар ўйнаган ўйинчоқни оғзига олиб бориши мумкин. Ўрта гуруҳларнинг (4-5 ёшдаги болалар) очилиши октябр ойига, кичик гуруҳларнинг (3 ёшдаги болалар) очилиши ноябр ойига мўлжалланган. Очилиш муддатлари мамлакатдаги эпидемиологк вазият қараб ўзгариши мумкин”, — деди, мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

МТМ тарбияланувчилари ва ходимлари хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар кўрилади:

  • Кириш жойида тўпланишларни олдини олиш учун тарбияланувчилар тасдиқланган жадвал асосида кузатиб қўйилади ва олиб кетилади. Уларни тарбиячилар қабул қилиб олади, бола тарафидан бўлган вакиллар МТТ ҳудудига киритилмайди;
  • Очиқ ҳаводаги машғулотлар ва сайрлар пайтида болалар, тарбиячилар ва уларнинг ёрдамчиларининг бевосита муносабатига йўл қўйилмайди;
  • Биноларда кунига 3 маротаба тозаловчи воситалар ёрдамида сувли ва 1 маротаба дезинфекция воситалари орқали тозалаш ишлари, бундан ташқари кўп муомалага киришувчи юзаларнинг (эшик ва дераза тутқичлари, ромлар, столлар, электр улагичлар) 4 карра дезинфекцияси амалга оширилади;
  • Ҳар куни ўйинчоқлар, тарбиявий материаллар ва жиҳозларнинг санитар тозалов ишлари, бундан ташқари усти берк супачалар ва ўйнаш майдончаларининг тозалаш ишлари ва дезинфекцияси ўтказилади;
  • Контактларнинг олдини олиш ходимлар овқатни жадвал бўйича фақат овқат блокларидан олади.Идиш-товоқларни ювишда дезинфекцияловчи воситанинг 1%лик эритмасидан фойдаланилади.

Хусусий МТТлар ўз раҳбариятлари қарорига мувофиқ равишда очилади.

МТТга болаларнинг хавфсиз қатнаши учун нималар амалга оширилади

Мактабгача таълим вазирлиги:

  • МТТ нинг пандемия ҳолатида очилишга тайёр эканлиги мониторинг қилинади;
  • ходимларнининг санитар-гигиеник ва эпидемияга қарши қоидаларга қўшимча ўқитилишини амалга оширади:
  • телевидение ваИнтернетда эфирга узатилиши учун тарбиявий контент яратишни давом эттиради.
  • сув таъминоти тизимига уланмаган ва артезиан қудуқларига эга бўлмаган давлат МТТга узлуксиз сув захирасини етказиб берилишини таъминлайди;
  • давлат МТТларни дезинфекциялаш ва тозалаш воситалари билан таъминлайди;
  • давлат МТМларни қўллар учун зарурий антисептик воситалар билан таъминлайди.

Туман ҳокимиятлари маҳаллий бюджет ҳисобидан:

«Электрон навбат фаолияти жорий йилнинг ноябр ойигача ишламай туради. Ҳозирча барча сайи-ҳаракатларМТТгақатнашни бошлаган тарбияланувчилар учун хавфсиз шароитлар яратишга йўналтирилган. Бугунги кунда гуруҳ учун тавсия қилинган болаларнинг максимал сони 15 нафарни ташкил этмоқда. Мактабгача таълим муассасалари мутахасссислари пандемия шароитида ишлашни ўрганишлари, вазирлик эса кўникма орттириб улардан хулоса чиқаришлари кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, аввалроқ алоҳида айтганимдай, 3 ёшли болалар ҳали ижтимоий масофа ва гигиена аҳамиятини тушуншмайдилар, бу эса улар ва атрофидагилар саломатлигини хавф остига қўйиши мумкин», — дея, изоҳ беради мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

МТВ бошқа вазирликлар ва хизматлар билан ҳамжиҳатликда МТТларда хавфсиз шароитлар яратиш устида ишларни давом эттиради.

photo_2020-09-10_19-37-51.jpg photo_2020-09-10_19-37-45 (2).jpg photo_2020-09-10_19-37-46 (2).jpg photo_2020-09-10_19-37-45.jpg photo_2020-09-10_19-37-48.jpg photo_2020-09-10_19-37-50 (2).jpg photo_2020-09-10_19-37-50.jpg photo_2020-09-10_19-37-52.jpg