​Мактабгача таълим ташкилотлари термометрлар билан таъминланмоқда.


Ҳозирги кунда юртимизда мактабгача таълим ташкилотлари ва ота-оналар учун мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбияси ҳамда уларнинг таълим олиш шарт-шароитларини яхшилаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2020-2024 йилларга мўлжалланган Жаҳон банки иштирокидаги “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан ушбу лойиҳа амалга оширилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади болаларнинг эрта ёшдан таълим олиш шарт-шароитларини яхшилаш, лойиҳа доирасида қамраб олинган давлат мактабгача таълаим ташкилотларида ўқув муҳити сифатини ва қамровини ошириш, ҳамда таълим олиш ва таълим бериш сифатини тизимли ўлчаб бориш имкониятларини яратишдан иборат. Бундан ташқари, ўқув-услубий қўлланмалар, мактабгача ёшдаги болалар таълим-тарбиясига қўйиладиган давлат талабларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида Республикамизнинг барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари14000 дона замонавий масофадан тана ҳароратини ўлчаш ускуна (термометр) лари билан таъминланди.