Таълим сифатини таъминлаш ва баҳолаш тизими

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26-27 август кунлари бўлиб ўтадиган “Таълим сифатини таъминлаш ва баҳолаш тизими: замонавий ёндашув ва янги талаблар” мавзусида онлайн тарзда халқаро семинар-треннинг ўз ишини бошлади. Ушбу семинарда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясиходимлари, ЮНИСЕФ халқаро болалар фонди экспертлар ҳамда Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Олимов ва ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туман мактабгача таълим бўлимларидан мутахассислар иштирок этмоқда.

Семинарни ташкил этишдан асосий мақсад мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини баҳолаш жараёнини ўтказиш учун ҳудудий мутахассисларни сифатли ўқитиш қобилятига эга бўлган миллий тренерлар гуруҳини тайёрлаш ҳамда таълим-тарбия самарадорлигини оширишдан иборат.

Ушбу семинарда, “Таълим сифати маданиятини шакллантириш”, “Таълим сифатини таъминлашнинг институтционал тизими”, “Таълим сифати стандартлари ва уларни баҳолаш”, “Тарбиячи педагогларнинг ўқув машғулотлари ҳамда ташкилот фаолиятини кузатиш”, “Болаларнинг ривожланиш даражасини кузатиш, ривожланиш харитасидаги қайдларга таққослаш асосида баҳолаш”, “Баҳолаш натижаларини “ONACS” – электрон платформасига жойлаштириш тартиби” каби қатор мавзуларда маърузалар ташкил этилди.

2F2A9020.jpg 2F2A9057.jpg