Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун, бир гуруҳ фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимлари мукофатланди.

Шу жумладан, мактабгача таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилган ҳамда мактабгача таълим соҳасига ривожига муносиб ҳисса қўшган қуйидаги ходимлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, давлат мукофоти “Соғлом турмуш” медали билан билан тақдирланди.