Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари

Нодир Хожиевич Муслитдинов Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Нодир Хожиевич Муслитдинов 1977 йилда Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек. Олий маълумотли, 1999 йилда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йилда Давлат мулки қўмитаси вилоят бошқармасининг етакчи мутахассиси сифатида бошлаган.
2000-2001 йилларда Бухоро вилояти Молия бошқармаси жамланма бюджет бўлимининг етакчи иқтисодчиси бўлган.
2001-2006 йилларда Молия вазирлиги тизимидаги ташкилотларда ишлаган.
2006-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармасида ўз фаолиятини олиб борди.
2014-2016-йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармасининг Маданият ва спортни молиялаштириш бўлими бошлиғи;
2016-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий ва илмий молиялаштириш Бош бошқармаси бошлиғи муовини;
2017-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ижтимоий ва илмий молиялаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;
2019-2020-йиллар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий ва илмий молиялаштириш Бош бошқармаси бошлиғи каби турли раҳбар лавозимларда ишлаган.
2020-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа, фан ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш объектларида бюджет сиёсати департаменти директори лавозимида ишлаган.

У тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва давлат ижтимоий хизматлари соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори бўлган.

Нодир Хожиевич Муслитдинов
📞 71 207 04 08
📧 n.muslitdinov@mpe.uz

Мактабгача таълим вазири Ахборот хизмати