Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.Шин Россия Федерацияси Президентининг хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бошқармаси референти А.Власов билан учрашув ўтказди.

Учрашувда А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети Тошкентдаги филиали фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари, шунингдек, ҳозирги ҳолат ва Ўзбекистон-Россия муносабатларининг истиқболлари масалалари юзасидан келишилди


Учрашув Россия-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссияси (2020 йил август, октябр ва 2021 йил май ойларида бўлиб ўтган) йиғилишлари доирасида Тошкентда А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг филиалини яратиш Россия Федерацияси билан ўзаро муносабатларнинг асосини қўйишнинг мантиқий давоми бўлди.


Учрашувда Мактабгача таълим вазири А.Шин, вазир ўринбосари У. Бегимқулов Россия Федерацияси Президентининг хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бошқармаси референти А.Власов ва департамент ходимлари, Тошкент шаҳридаги А.И. Герцен номидаги Россия Давлат педагогика университети филиали директори В. Попов, ижрочи директори Қ. Олимов ва вазирлик бошқарма бошлиқлари иштирок этишди. Учрашувда Тошкент шаҳридаги А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиали фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Филиалга 2021-2022 ўқув йилида 8 та таълим йўналиши бўйича 81 та давлат бюджети ва 324 та давлат шартнома асосида қабул квотаси белгиланлиги ва бугунги кунда “Инсон психологияси”, “Мактабгача таълим” ва “Лингвистика” (Рус тилини ўқитиш методикаси) таълим йўналишлари бўйича конкурс юқори эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек янги ўқув йилини самарали ташкил этиш билан боғлиқ ва ўқув йили давомида барча йўналишлар бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.


Учрашувда Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилалаётган “Миттивой” («Малыш») лойиҳаси доирасида Республикада бажарилаётган ҳусусан, лойиҳани амалга ошириш учун педагогика коллежлари ҳузурида 14 та майдончалар ташкил этилганлиги, 14 та мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олинганлиги қайд этилди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати