Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ҳамда Юнеско Бош директорининг таълим бўйича ўринбосари Стефания Джаннини билан учрашди ва таълим соҳасидаги масалаларни муҳокама қилди.

Учрашув доирасида мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотларни амалга ошириш ва эришилган илғор натижалар, шунингдек келгуси йилларда мактабгача таълим соҳасида ривожланишнинг истиқболли йўналишлари бўйича масалалар муҳокама қилинди.
«Мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш давлатнинг устувор йўналишларидан биридир. Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадларининг 4.2 бандига мувофиқ 2030-йилга келиб барча ўғил-қизлар бошланғич таълимга тайёр бўлишлари учун ёш болаларни ривожлантириш, парваришлаш ва мактабгача таълим олиш учун сифатли тизимлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлишларини таъминлаш борасида ижобий натижаларга эришдик. Республика бўйича мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичлари 2017 йили 27% дан 2021 йилга келиб 62% гача ошиши натижасида, бугунги кунга келиб 1,7 млн. дан ортиқ мактабгача ёшдаги болалар мактабгача таълим олиш имкониятига эга бўлдилар, қолаверса Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб барча болалар учун бошланғич таълимда тенг имкониятлар яратиш мақсадида мактабга боришдан бир йил олдин мажбурий мактабгача таълим тизими жорий этилди. Бугунги кунда 6-7 ёшли мактабга чиқиш ёшидаги болаларнинг 77%и мактабгача таълим тизимига қамраб олинди, 2025 йилга бориб уларнинг барчасини бир йиллик мажбурий бепул таълим тизимига қамраб олиниши режалаштирилганмиз» дея таъкидлади, Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин .
«Ўзбекистон қисқа муддат ичида болаларни мактабгача таълим тизимига қамраб олиш даражасини деярли 2,5 баробарга ошириши, бир йиллик мажбурий таълимга қамраб олиш эса 77% га этгани, «Илк Қадам» давлат ўқув дастури ва педагогларни малакасини ошириш бўйича қилинган ишлар таҳсинга сазовордир. Бугунги кунда Ўзбекистон мактабгача таълим бўйича этакчи ўринни егаллаб келмоқда ва мен бу соҳада сизларни Чемпион деб бемалол айта оламан»-деди Юнеско Бош директорининг таълим бўйича ўринбосари Стефания Джаннини.