Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири

Шин Агриппина Васильевна – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин 1958 йил 29 декабрда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1980 йилда Тошкент электротехника алоқа институти, ҳозирги Мухаммад Ал-хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. 2015- 2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси бўлган.

Агриппина Шин 2008 йилда “Дўстлик” ордени;

• 2013 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони;

• 2018 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени;

• 2019 йилда “Қорқалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”;

• 2020 йилда – Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин томонидан «Давлатлараро Дипломатик хизматлари учун » ордени билан тақдирланган.

Иш фаолияти:

1980-1986 йилларда – Тошкент электротехника алоқа институти илмий-тадқиқот лаборатория катта муҳандиси;

1987-1993 йилларда – Тошкент шаҳридаги 4-ҳунар техника билим юртининг ишлаб чиқариш таълими устаси;

1993-2001 йилларда – Тошкент шаҳридаги 4-ҳунар техника билим юртининг ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари (2001 й.Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи);

2001-2017 йилларда – Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори;

2017 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири лавозимида фаолият юритмоқда.