Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги қарорига кўра, Онорбоев Баҳодиржон Очилбоевич Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Онорбоев Баҳодиржон Очилбоевич 1971 йили туғилган. Техника фанлари доктори.

Унга қадар, Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятининг мудири лавозимида ишлаб келган.