Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда “Mercy Corps” халқаро нодавлат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали ўртасида ўзаро МЕМОРАНДУМ имзоланди.

Mercy Corps Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда давлат мактабагача таълим ташкилотларидаги, тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланиш шароитларини яхшилаш бўйича иш олиб боради. Шу билан бирга, ҳамкорлик доирасида инфратузилмасини такомиллаштиришига талаб бўлган 410 давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олинади. МакГоверн-Доул халқаро таълим учун озиқ-овқат дастури доирасида Mercy Corps қўшимча 35 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида ошхона, сув таъминоти ва канализация тизими инфратузилмасини такомиллаштиришни амалга ошириш бўйича “ACTED” (Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги) билан ҳамкорлик қилади. Мазкур дастур АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) томонидан молиялаштирилади. “Ўзбекистон мактабгача таълим йўналишида жуда яхши кўрсатгичларга эришди, шунинг учун ҳам биз сиз билан ҳамкорликни, яъни инсон капитали, болажонларга сармоялаш масаласини ўз олдимизга қўйдик”-дейди, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм.