Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги «Давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун гиламлар харид қилиш» бўйича ТЕНДЕР ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Тендер № 2021/2

Маҳсулот номи: Давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун гиламлар.

Харид қилинадиган маҳсулот номи, тендернинг максимал қиймати ва гаров суммаси қуйидагича:

Харид қилинадиган маҳсулот номиСониТендернинг максимал қийматиГаров  максимал суммасии
( 0,5% )
Гиламлар (бутун Республика бўйлаб)Харид қилинадиган товарлар рўйхати4 484 976 000,022 424 880,0

Тендер ўтказилиш манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур хиёбони, 17-уй, тел.: (90) 126-52-21

Қатнашувчиларга қўйиладиган талаблар:

Маҳсулот етказиб бериш тажрибасига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) тендерда иштирок этишлари мумкин.

Тендернинг ишчи органи: «ВАЛЬСТАТЕХ» МЧЖ.

Ишчи орган ходими билан алоқа рақами:

И. М. Мавлянова, тел.: (+998 93) 399-33-53 э-маил: info@valstatex.uz.

Тендер ҳужжатлари бўйича тўлиқ маълумотларни http://xarid.uz/fillingform. портали орқали олишингиз мумкин.

Таклифларни тақдим этишнинг охирги муддати ва санаси: Тендер таклифлари ишчи органи томонидан махсус ахборот порталида кўрсатилган муддатга қадар қабул қилинади.

Тендер эълон қилингандан сўнг иштирокчи бир донадан товар наъмунаси топшириши керак. Намуна топшири манзили: Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани, Оқдарё кўчаси 122 уй. Белгиланган муддатга қадар намуналарни топширмаган иштирокчилар тендердан четлаштирилади (дисквалификация) қилинади.

Тендер таклифини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар:

– тендер иштирокчиси фақат битта тендер таклифини тақдим этиши мумкин;

– тендер таклифига киритилган барча ҳужжатлар рус ёки ўзбек тилларида тайёрланиши керак;

– тендер таклифи қуйидаги манзил бўйича тақдим этилади: 100015, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 89-уй, «ВАЛЬСТАТEХ» МЧЖ. Қабул учун масъул Мавлянов И.М., тел.: (+998 93) 399-33-53.

Тендер ҳужжатларининг электрон версияси махсус ахборот порталида жойлаштирилган.