Ўзбекистон Республикасининг мактабгача таълим тизимида экологик таълимнинг ва экологик маданиятнинг ривожлантирилишини жорий этиш бўйича пилот лойиҳа.

Сўнгги ўн йилликларда атроф-муҳит билан боғлиқ муаммолар ва масалалар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Экологик таълим ва аҳоли ўртасида Экологик маданиятни шакллантириш, соғлом жамият ва барқарор давлат сиёсатининг қурилишида зарурий қисмга айланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикасида екологик маданиятни ривожлантириш мақсадида ЙХҲТ лойиҳалари Координаторининг идораси, Мактабгача таълим вазирлиги, “СВБ Aдвисорй” Британия-Ўзбекистон барқарор ривожланиш компанияси ва “Ҳашар Wеек” ижтимоий лойиҳаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг мактабгача таълим тизимида экологик таълим ва тарбияни жорий этиш дастурини бошлашди. Лойиҳа доирасида “Қизиқарли чиқинди” дидактик ўйинини ва ўқитиш методикасини апробацияси учун Тошкент шаҳрининг 13 та мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олинди.

ЙХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори идорасининг кўмагида мактабгача таълим соҳасидаги мутахассислар гуруҳи ва “СВБ Aдвисорй” компаниясининг барқарор ривожланишга ихтисослашган халқаро экспертлари ҳамда Ўзбекистонда экологик маданиятни тарғиб қилувчи “Ҳашар wеек” ижтимоий лойиҳаси томонидан мактабгача ёшдаги болаларни турли хилдаги чиқиндини саралашга, чиқинди билан тўғри ишлашни ўргатишга, шунингдек кичик моторикани ва вербал ақл-заковатини ривожлантиришга қаратилган дастур ишлаб чиқилди.

Дастур 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосий мезонлар визуал тасвир ва амалий фаолият имкониятидан иборатдир.

Мактабгача таълим ташкилотларида педагог кадрларининг салоҳиятини ошириш мақсадида 2020-йил декабр ойида Тошкент шаҳридаги танлаб олинган 13 та мактабгача таълим ташкилотларининг 50 нафар тарбиячилари учун ўқув-семинарлари ўтказилди. Тарбиячилар мактабгача ёшдаги болаларнинг екологик таълими доирасида хулқ-атвор психологияси техникаларига ўқитилдилар, “Қизиқарли чиқинди” дастурининг ўқитиш услуби билан танишдилар ва барқарор ривожланиш соҳасида билим олдилар.

Лойиҳа доирасида ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координаторининг идораси танлаб олинган 13 та мактабгача таълим ташкилотларига беговел (болалар педалсиз велосипедини) тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси велоспорт федерацияси кўмагида педалсиз велосипедлари мактабгача ёшдаги болалар ўртасида велоспортни оммалаштириш мақсадида қўлланилади. Беговелда миниш услуби лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги кўмагида Велоспорт федерацияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Беговел ёрдамида болаларга ерта ёшдан бошлаб координация ва мувозанатни ушлашни ўргатиш мумкин. Ушбу техниканинг афзаллиги – боланинг моторик фаоллигини таъминлаш, оёқ мушаккларини мустаҳкамлаш, шунингдек, велосипедда машқ қилиш учун самарали тайёргарлик жараёни имкониятларини оширишдан иборат.

13 та мактабгача таълим ташкилотлари асосида ўтказилган пилот лойиҳа натижаларини ҳисобга олган ҳолда, ҳамкорлар томонидан (ЙХҲТ, Мактабгача таълим вазирлиги, “СВБ Aдвисорй” ва “Ҳашар Wеек”) бутун Республика бўйлаб “Қизиқарли чиқинди” ўқитиш методикаси ва дидактик ўйинини янада кенгайтириш стратегияси ишлаб чиқилади, шунингдек мактабгача таълим тизимида экология йўналишида дастур яратиш ва уни жорий этиш йўлга қўйилади.

Маълумот учун: 2020-йил ноябр ойида ЙХҲТ, Мактабгача таълим вазирлиги ва Велоспорт федерацияси ўртасида меморандум имзоланди, унинг доирасида экологик таълим бўйича лойиҳалар амалга оширилади, бу ЙХҲТ Ўзбекистондаги лойиҳалар Координаторининг идораси томонидан ҳукуматга яшил иқтисодиёт механизмларини жорий қилишда кўмаклашишнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.