Ўзбекистон болалари жаҳон нигоҳида

Жаҳон банкининг “Ёш болаларни эрта ривожлантиришни такомиллаштириш”  лойиҳаси 2019-2024 йилларга мўлжалланган бўлиб, асосий вазифалари давлат мактабгача таълим ташкилотларини зарур мебел, ўқув материаллари ва дидактик материаллар билан моддий-техник ускуналар билан таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш учун зарур механизмлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро стандартлар даражасида педагогларни тайёрлаш сифатини оширишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Жаҳон банкининг «Ёш болаларни эрта ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳаси доирасида 2021 йилнинг 12-16 апрель кунлари психология фанлари номзоди, Халқаро маслаҳатчи Веисова Зульфия Алтаевна иштирокида «Ўзбекистонда бола учун махсус мактабгача таълимни ўргатиш шаклларини жорий қилиш» мавзусида тренинглар ўтказилди.

Шу билан бирга 22 апрель куни Халқаро маслаҳатчи Веисова Зульфия Алтаевна Мактабгача таълим вазирлигига ташриф буюриб, лойиҳа доирасида масъул мутахассислар билан учрашди. Учрашувда келажакдаги ҳамкорлик режалари ҳақида суҳбатлашилди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати