ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ҲАМДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАР ВА МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш., 2017 йил 21 ноябрь, 929-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини тартибга солади.

2. Вазирлик мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавоб берадиган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.

4. Вазирлик ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.

5. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

6. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

7. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлинмалар деб аталади), Вазирлик таркибига кирадиган ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.

8. Вазирликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, қисқартмаси — МТВ;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан, қисқартмаси — МДО;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи — The Ministry of Preschool Education of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси — MoPrE.

2-боб. Вазирликнинг тизими

9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

ҳудудий бўлинмалар;

Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;

«Мактабгача таълим методикаси» журнали таҳририяти;

давлат мактабгача таълим муассасалари.

3-боб. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари

1-§. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари

10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

2) мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топтириш учун шарт-шароитлар яратиш;

3) болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олишни таъминлаш;

4) замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш;

5) мактабгача таълим муассасаларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш;

6) замонавий педагогик технологияларни қўллаган ҳолда болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш масалаларини юқори профессионал даражада ҳал этишга қодир бўлган мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

7) мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнига тажрибали, юқори малакали ва касбий жиҳатдан пухта тайёрланган педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни жалб қилиш;

8) мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун муносиб шарт-шароитлар, шу жумладан, тўлақонли ва рационал, мувозанатли, соғлом ва тўғри овқатланишни таъминлашга, асосланган тиббий кўрсатмалар билан белгиланадиган ҳажмларда ва интенсивликда кўнгилочар ва билим берувчи машғулотлар элементлари бўлган серҳаракат ўйинлар ва машқлар уюштиришга йўналтирилган шарт-шароитлар яратиш;

9) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича профилактика чора-тадбирларини мувофиқлаштириш.

11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

мактабгача таълим тизими фаолиятини ташкил этиш ва яхшилаш масалаларида давлат бошқарувини амалга оширади;

ягона давлат сиёсатининг асосий йўналишларига, шу жумладан, мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришни назарда тутувчи давлат дастурларини ва бошқа дастурларни, шунингдек, уларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга доир таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Вазирлик тизимига кирадиган мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштиради, давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;

мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари сифатли бажарилишини таъминлаш борасида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари, мактабгача таълим тизими мутахассисларига қўйиладиган малака талаблари бажарилиши устидан идоравий назоратни ташкил этади;

мактабгача таълим муассасалари фаолиятига методик раҳбарлик қилади;

тарбияланувчиларнинг ёш ва психофизиологик хусусиятларини ҳамда уларнинг ўзлаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда илмий-техник тараққиётдан, жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари, ўқув дастурлари, дарсликлар узлуксиз такомиллаштирилишини ташкил этади;

шу жумладан, ахборот технологияларини ва молиявий назоратнинг эътироф этилган халқаро стандартларини жорий этиш йўли билан идоравий мансуб таълим муассасаларида бюджет қонунчилиги бузилиши профилактикаси ва унинг олдини олишга қаратилган молиявий назоратни амалга оширади;

ривожланиш тенеденциялари ва истиқболларини белгилайди, мактабгача таълимнинг ҳолатини қиёсий таҳлил қилади;

мактабгача таълим муассасалари тармоғи фаолият кўрсатишининг таълим билан боғлиқ ва ижтимоий самарадорлигини таҳлил қилади, уни мақбуллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;

журналлар, бланкалар, ўқув-методик комплекслар, бюллетенлар нашр этилишини ва Вазирлик тизими фаолиятига тааллуқли бўлган ўқув қўлланмалари эълон қилинишини, шунингдек, Вазирликнинг веб-сайти ишини ташкил этади;

2) мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топтириш учун шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларига умумий раҳбарлик қилади;

идоравий мансуб таълим муассасаларида бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштиради;

таъмирлаш-тиклаш, қурилиш ишларини, шунингдек, мактабгача таълим муассасаларини куз-қиш фаслига тайёрлаш бўйича ишларни, мактабгача таълим муассасалари бинолари ва иншоотларининг жорий иш ҳолатини сақлашни ташкил этади ва мувофиқлаштиради;

мактабгача таълим муассасаларининг эҳтиёжларини аниқлайди ва ҳар йили уларни жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) дастурларини ишлаб чиқади;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда замонавий мактабгача таълим муассасаларини қуриш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларига киритилган мактабгача таълим объектларида ҳар йили олиб бориладиган қурилиш-таъмирлаш ишларининг тизимли мониторингини олиб боради;

мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал савиясини ошириш мақсадида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни ошириш ва мактабгача таълим соҳасидаги муаммоларни аниқлаш бўйича жамоатчилик фикри ўрганилишини ташкил этади;

мактабгача таълим тизимида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва унинг самарадорлигини оширишга кўмаклашади, мактабгача таълим масалалари бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан алоқалар ва ҳамкорлик ўрнатади;

3) болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олишни таъминлаш соҳасида:

фуқароларнинг мактабгача таълимдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилиши учун шарт-шароитларни таъминлайди;

мактабгача таълим муассасалари базасида болаларни мактабга тайёрлаш бўйича ҳар хил муқобил моделларни ишлаб чиқади;

мактабгача таълим тизими фаолият кўрсатиши ва ривожланишининг долзарб ва истиқболли эҳтиёжлари таҳлил қилинишини ташкил этади;

мактабгача таълимнинг амалга оширилаётган таълим дастурлари ва умумтаълим мактабларининг 1-синфи дастури узвийлигини амалга ошириш масалаларида идоравий мансуб муассасаларга раҳбарлик қилади;

рақобатлашувчи давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширади;

мактабгача таълим тизимига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги амалдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалаларида кўмаклашади,

конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан, халқаро тадбирларни ташкил этиш орқали мактабгача таълим соҳасида мамлакатимиз ютуқларини кенг тарғиб қилади;

болаларни мактабгача таълим тизимига жалб этиш кўламларини кенгайтириш мақсадида аҳоли орасида ахборот тарғиботини амалга оширади, шу жумладан, руҳий-педагогик маърифат бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

болаларни мактабга тайёрлаш бўйича мослашувчан, муқобил моделларни ривожлантириш мақсадида ҳудудий бошқарув органларида, нодавлат мактабгача таълим муассасаларида прогнозлаштириш бўйича ахборот-таҳлил ишлари ўтказилишини таъминлайди;

давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш масалаларида манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига методик ёрдам беради;

4) замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш соҳасида:

мактабгача таълим муассасаларида инновацион жараёнларни ривожлантириш ва жорий этишни рағбатлантиради ва мувофиқлаштиради;

мактабгача таълим сифатини баҳолаш натижаларини таҳлил қилади;

миллий мустақиллик ғоясига, бой миллий маданий-тарихий меросга, миллий урф-одатларга ва умуминсоний қадриятларга асосланган маънавий баркамол ёш авлод тарбиясининг самарали ташкилий ва педагогик шакллари ҳамда усулларини ишлаб чиқади;

ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш орқали тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама камол топишини таъминлайди;

замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, самарали шакллар ҳамда усуллардан фойдаланиб, шу жумладан, тарбияланувчиларнинг бўш вақтини ташкил этишда улар билан якка тартибдаги ишларни таъминлашга кўмаклашади;

илғор педагогик технологияларни, шу жумладан, мактабгача таълим ёшидаги болаларни камол топтириш борасидаги замонавий халқаро тажрибани ўрганади, умумлаштиради ва мактабгача таълим муассасаларининг таълим-тарбия жараёнига жорий этади;

мактабгача таълим соҳасида мутахассисларнинг халқаро тажрибасини ўрганиш мақсадида ўқув сафарларини ташкил этади;

5) мактабгача таълим муассасаларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш соҳасида:

ўқув дастурлари, ўқув-методик адабиётларни педагогика амалиётига жорий этиш устидан назорат қилади;

илғор педагогика технологияларини, замонавий ўқув-методик комплексларни яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

мактабгача таълим муассасаларини ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминлайди;

мактабгача таълим муассасаларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи бадиий адабиётлар билан таъминлашни ташкил этади;

болаларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий дунёсини ошириш, миллий ва жаҳон адабиётини тарғиб қилиш мақсадида болаларнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришга кўмаклашади, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилган фаолиятни ташкил этади;

мактабгача таълим тизимининг журналларида Вазирликнинг методик тавсиялари ва буйруқларини нашр этиш орқали илмий-методик ахборотни ёйишга кўмаклашади;

қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар намуналарини ишлаб чиқади ва уларнинг кўпайтирилишини ташкил этади;

болалар бадиий адабиётларини, ўқув-методик қўлланмаларни, дидактик ўйинлар ва ўйинчоқларни яратиш бўйича нашриётлар, ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

6) замонавий педагогик технологияларни қўллаган ҳолда болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш масалаларини юқори профессионал даражада ҳал этишга қодир бўлган мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида:

мактабгача таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;

мактабгача таълим муассасаларининг педагог кадрлар билан таъминланганлиги мониторингини олиб боради;

мактабгача таълим соҳасида илмий-тадқиқот ва илмий-методик фаолиятни амалга оширади ва мувофиқлаштиради;

педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига мактабгача таълим соҳасида замонавий педагогик ва ахборот технологияларини, илғор хорижий тажрибани жорий этишга кўмаклашади;

мактабгача таълим муассасалари учун педагог кадрларни профессионал тайёрлаш амалга ошириладиган касблар ва мутахассисликлар рўйхатини белгилайди;

давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказади;

7) мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш ва тажрибали, юқори малакали ва касбий жиҳатдан пухта тайёрланган педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни таълим-тарбия жараёнига жалб қилиш соҳасида:

мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

давлат мактабгача таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлайди;

ҳар йили олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш борасида мактабгача таълим соҳасида таклифларни шакллантиради;

ўқув-методик материалларни ишлаб чиқишга, педагогик технологияларни мактабгача таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнига истиқболли жорий этишга таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини, педагогик жамоатчиликни жалб этиш бўйича фаолиятни амалга оширади;

мактабгача таълим соҳасида мутахассисларни маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича касб маҳорати танловлари ўтказади, тегишли чора-тадбирларни белгилайди;

таълим, илмий-тадқиқот, хорижий ва халқаро ташкилотлар иштирокида узоқ муддатли дастурлар, лойиҳалар, режаларни ишлаб чиқади, уларни бажариш бўйича асосий талабларни белгилайди;

8) мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш соҳасида:

жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш соҳасида мактабгача ёшдаги болаларни камол топтиришда руҳий-педагогик ва ташкилий шароитларни таъминлайди;

мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоий-коммуникатив, билишни ривожлантириш, нутқ, ўқиш ва ёзишга, чет тилининг дастлабки асосларига тайёрлаш, бадиий-эстетик ва мусиқий тарбия соҳасида тўлақонли камол топтиришни таъминлайди;

болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқади, болаларнинг психофизик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни турли тўгараклар билан қамраб олиш бўйича тизимли фаолиятни ташкил этади;

давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг тўлақонли, оқилона, мувозанатлашган, соғлом овқатланишини таъминлайди;

мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини ҳар хил йўналишлардаги тўгаракларда шуғулланишга жалб этиш стратегиясини ишлаб чиқади;

9) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича профилактика чора-тадбирларини мувофиқлаштириш соҳасида:

мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштиради;

болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича профилактик чора-тадбирларга раҳбарлик қилади ва уларни мувофиқлаштиради;

мактабгача таълим муассасалари тиббиёт ходимларининг малакаси мунтазам оширилишига кўмаклашади.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.

2-§. Вазирлик марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари

12. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) давлат таълим талаблари такомиллаштирилишини ва ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида таълим сифати мониторинги олиб борилишини ташкил этиш;

3) ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;

4) болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва реабилитация қилишни ташкил этиш;

5) мактабгача таълим муассасаларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

6) Вазирлик тизимида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;

7) ҳудудий бўлинмаларда ва идоравий мансуб ташкилотларда кадрлар билан таъминлашни мувофиқлаштириш;

8) идоравий мансуб ташкилотларни ривожлантиришга кўмаклашиш, уларни ривожлантириш концепциялари ва истиқболларини белгилаш.

13. Вазирликнинг марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Вазирлик ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

2) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилиши устидан мунтазам назоратни таъминлайди;

3) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги вазири (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва фармойишлари амалга оширилишини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади;

4) Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ва уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

5) ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти мониторинги олиб борилишини ташкил этади;

6) мактабгача таълимни ривожлантириш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишига кўмаклашади;

7) Вазирликнинг фаолияти, шу жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ҳуқуқий таъминланишини ташкил этади;

8) бошқарув қарорлари қабул қилиш мақсадида мактабгача таълим тенденциялари тўғрисида Вазирлик раҳбарияти учун ахборотни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;

9) мактабгача таълим масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларига ахборот, методик, ташкилий ва маслаҳат ёрдами беради;

10) Вазирлик ваколатига тегишли оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар билан шуғулланади;

11) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини назорат қилади ва таҳлил этади;

12) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилишини таъминлайди;

13) давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

14) нодавлат мактабгача таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

15) ўқув-методик комплексларни ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради ва методик ишларни ташкил этади;

16) мактабгача таълим ва тарбия сифати мониторингини олиб боради;

17) мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шаклларини ривожлантиради;

18) махсус мактабгача таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;

19) мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланиш ташкил этилишини мувофиқлаштиради;

20) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотларда молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади;

21) Вазирлик тизими давлат мактабгача таълим муассасаларида ва ҳудудий бўлинмаларида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этади ва амалга оширади;

22) мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

23) мактабгача таълим муассасаларининг бинолари ва иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;

24) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

25) хорижий инвестициялар жалб этилишини ва халқаро ҳамкорликни ташкил этади.

3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг вазифалари ва функциялари

14. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура ҳудудий органлари, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш;

3) мактабгача таълим соҳасида қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш;

4) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларида ўқув-методик фаолиятни мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

5) махсус мактабгача таълим муассасаларида болаларни реабилитация қилиш ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш бўйича мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

6) нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шаклларини ривожлантиришда мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларини қўллаб-қувватлаш;

7) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларида, давлат мактабгача таълим муассасаларида ички аудит ва молиявий назоратни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш.

15. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси ва уларнинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;

2) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари бажарилиши устидан мунтазам назорат қилинишини таъминлайди;

3) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

4) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

5) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаларининг методик фаолиятини мувофиқлаштиради;

6) нодавлат мактабгача таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

7) нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шаклларини ривожлантириш бўйича мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

8) вилоят даражасидаги бюджетдан молиялаштириладиган идоравий мансуб ташкилотлар харажатларини молиялаштиришни, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади;

9) давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланишни таъминлаш бўйича мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

10) мактабгача таълим муассасаларида давлат талабларини бажариш мониторинги бўйича мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ҳаракатларини мувофиқлаштиради;

11) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларини ва мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

12) мактабгача таълим муассасаларининг бинолари ва иншоотларини жорий таъмирлаш ишлари мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;

13) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

14) ваколатига тегишли ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.

4-§. Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларининг вазифалари ва функциялари

16. Қуйидагилар мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;

2) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш;

3) мактабгача таълим муассасаларида мактабгача таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;

4) мактабгача таълим муассасаларида ўқув-методик фаолиятни мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

5) махсус мактабгача таълим муассасаларида болаларни реабилитация қилиш ва маънавий-ахлоқий тарбиялаш;

6) нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шаклларини ривожлантириш;

7) туман (шаҳар) даражасидаги бюджетдан молиялаштириладиган давлат мактабгача таълим муассасалари харажатларини молиялаштиришни, уларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этиш.

17. Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ва уларнинг раҳбариятини ташкилий ва ахборот-таҳлил жиҳатидан таъминлайди;

2) идоравий мансуб ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва Вазирликнинг буйруқлари бажарилишини мунтазам назорат қилади;

3) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида қайта ишланишини, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

4) мактабгача таълим муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

5) нодавлат мактабгача таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

6) нодавлат мактабгача таълим муассасаларини қўллаб-қувватлайди ва болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шаклларини ривожлантиради;

7) туман (шаҳар) даражасидаги бюджетдан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасалари харажатларини молиялаштиришни, уларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ташкил этади;

8) мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этади;

9) мактабгача таълим муассасаларида давлат талаблари бажарилиши мониторингини олиб боради;

10) давлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади;

11) давлат мактабгача таълим муассасаларининг бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш ишлари мониторингини олиб боради ва мувофиқлаштиради;

12) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

13) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ваколатига тегишли бўлган ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилади.

4-боб. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги

1-§. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

18. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул асосда олиш;

Вазирликнинг ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бериш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалаларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;

ўз ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, зарур ҳолларда давлат бошқаруви бошқа органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни биргаликда қабул қилиш;

Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини улар томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;

ўз ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

Вазирлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида ижтимоий тармоқларда расмий веб-сайтлар, шунингдек, саҳифалар яратиш;

ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳайъат мажлисларида давлат мактабгача таълим тизими раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

мактабгача таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан ижро этилиши юзасидан уларнинг фаолиятини ўрганиш;

мактабгача таълим тизимини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб ва истиқболли муаммоларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

мактабгача таълим муассасаларининг давлат талабларини, ўқув дастурлари, ўқув-методик қўлланмалар ва материалларни такомиллаштириш;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш.

Вазирлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

19. Вазирлик:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, мактабгача таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши;

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.

2-§. Вазирлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

20. Вазирликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган мактабгача таълим масалалари бўйича материаллар ва маълумотларни Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва идоравий мансуб ташкилотларидан сўраш ва олиш;

Вазирликда кўриб чиқиладиган мактабгача таълим масалаларини ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан ўзлари томонидан киритилган мактабгача таълим бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига тезликда ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Вазирликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш;

мактабгача таълим соҳасида давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари бажарилиши бўйича ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўрганиш;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Вазирликнинг буйруқлари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш ҳуқуқига эга.

Вазирликнинг марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

21. Вазирликнинг марказий аппарати:

ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Вазирлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш;

Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган мактабгача таълим соҳасидаги буйруқларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши;

мактабгача таълимни ривожлантириш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.

3-§. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

22. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудий бўлинмаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

мактабгача таълим соҳасининг энг муҳим муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича ҳудудий даражада идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;

давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари бажарилиши бўйича мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини ўрганиш;

мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш;

болаларни мактабга сифатли тайёрлаш масалалари бўйича нодавлат мактабгача таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

23. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси:

Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Вазирликнинг ҳудудий органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;

Вазирликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида мактабгача таълим соҳасини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ривожлантиришга доир таклифларни тайёрлаш;

мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши учун жавоб беради.

4-§. Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

24. Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари туман (шаҳар) бўлинмаларидан, мактабгача таълим муассасаларидан ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат дастурларини ва инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш;

давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш;

болаларни мактабга сифатли тайёрлаш масалалари бўйича нодавлат таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш ҳуқуқига эга.

Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

25. Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари:

мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасига киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари;

мактабгача таълим соҳасида долзарб муаммоларни, шунингдек, туманни (шаҳарни) ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни аниқлаш;

мактабгача таълим масалаларига доир таклифларни тайёрлаш ва мактабгача таълим масалалари юзасидан туманни (шаҳарни) ривожлантириш дастурига киритиш учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;

туманларда (шаҳарларда) мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.

5-боб. Вазирлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари

26. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) Вазирликнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

4) Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ мактабгача таълим соҳасида прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

5) мактабгача таълим масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;

6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Вазирликнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулияти даражасини белгилаш;

8) мактабгача таълим тизимини ривожлантириш стратегиясидан келиб чиқиб Вазирлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Вазирлик ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Вазирлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

10) мактабгача таълим тизими мутахассисларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;

11) мактабгача таълим тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

13) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;

14) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Вазирликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;

Олдинги таҳрирга қаранг.

15) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);

16) Вазирлик раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

17) ўз ўринбосарлари ва ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

18) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

19) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари деб аталади) талабларига риоя этилишини таъминлаш;

20) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

21) Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат мактабгача таълим муассасалари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

22) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали мактабгача таълим соҳасида давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

23) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

24) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Вазирлик ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

25) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

26) марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомни, Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

27) Вазирлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар, шунингдек, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;

28) Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;

29) Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар тузилмаси ва штат жадвалини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимларнинг сони доирасида тасдиқлаш.

27. Қуйидагилар Вазир ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Вазир вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

4) Вазирлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;

5) мактабгача таълим соҳасида мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;

6) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

8) Вазирлик ҳайъати, Вазирнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Вазирга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

10) мактабгача таълим соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Вазир томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Вазирнинг топшириғига биноан иштирок этиш;

11) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

13) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Вазирлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

14) мактабгача таълим соҳасига тегишли масалалар бўйича Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, мактабгача таълим соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Вазирга киритиш;

15) мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Вазирга киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

16) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

17) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ мактабгача таълим тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

18) мактабгача таълим соҳасида давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирга киритиш;

19) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

28. Қуйидагилар Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;

2) таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) тегишли таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

4) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда таркибий бўлинмалар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Вазирлик таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3137-сон қарорлари талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

8) таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;

9) таркибий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

10) таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Вазир ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таркибий бўлинмалар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Вазирликнинг таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Вазирлик раҳбарияти томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш), учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Вазирлик раҳбариятининг топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;

12) Вазирликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

14) таркибий бўлинмалар ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

15) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, таркибий бўлинмалар ходимлари ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

16) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Вазирлик тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Вазирлик раҳбариятига киритиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

29. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ва Вазирлик буйруқлари билан уларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

3) ҳудудий бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ҳудудий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

5) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) мактабгача таълим соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, ҳудудий бўлинмаларнинг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Вазирлик ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

8) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

9) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бўлинмалар кадрлар захирасини шакллантириш;

10) Вазир номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларга ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

11) ҳудудий бўлинмалар ходимларини, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;

12) ҳудудий бўлинмалар ходимлари томонидан Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини таъминлаш;

13) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали ҳудудий бўлинмалар тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

14) прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда ҳудудий бўлинмалар томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Вазирнинг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;

15) ҳудудий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

16) ҳудудий бўлинмалар фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасида давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлик раҳбариятига киритиш;

17) Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалар таркибига кирадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

20) ҳудудий бўлинмалар ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирликка киритиш;

21) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

30. Қуйидагилар мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

2) туман (шаҳар) бўлинмасига раҳбарлик қилиш;

3) фаолиятнинг айрим йўналишлари бўйича ходимлар ўртасида функционал вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг жавобгарлиги даражасини белгилаш;

4) давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун мактабгача таълим муассасалари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;

6) Вазирлик ҳайъати қарорлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси раҳбарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

7) мактабгача таълим соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

8) туман (шаҳар) бўлинмасида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси раҳбарларига, уларнинг ўринбосарларига таклифлар киритиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, туман (шаҳар) бўлинмасида кадрлар захирасини шакллантириш;

9) Вазирлик ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, туманларда (шаҳарларда) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг ушбу қоидаларга риоя этишини таъминлаш;

10) ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

11) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида таклифлар киритиш;

12) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.

6-боб. Вазирлик раҳбарларининг жавобгарлиги

31. Вазир:

1) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

32. Вазир ўринбосарлари:

1) Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларида Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Вазирликнинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 27-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

33. Марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари;

1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши;

2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Вазирлик марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 28-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

34. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси раҳбарлари:

1) ҳудудий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

35. Мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари:

1) мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

7-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш.

1-§. Вазирлик раҳбарияти

36. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан

Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.

37. Вазирнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

38. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

39. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.

40. Қуйидагиларни:

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш — Вазир билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан;

ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш — вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари билан келишган ҳолда Вазир томонидан амалга оширилади.

41. Вазир Вазирлик тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

42. Вазир Вазирлик марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари, ҳудудий бўлинмалар тўғрисидаги низомни, идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.

2-§. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби

43. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.

Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:

1) топшириқларни ҳудудий органларга ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

2) Вазирликнинг ҳудудий органларига ва идоравий мансуб ташкилотларига таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;

3) Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;

4) Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;

5) Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;

6) Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;

7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, мактабгача таълим соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.

44. Вазирликнинг ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:

1) Вазирлик раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида маълумот беради;

2) мактабгача таълим соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида марказий аппаратга ахборот тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида маълумот беради;

4) ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликнинг марказий аппаратига тақдим этади;

5) мактабгача таълим муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Вазирликнинг марказий аппаратига юборади;

6) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида ахборот беради;

7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.

45. Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади.

Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Вазир томонидан қабул қилинади.

3-§. Вазирликнинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

46. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

47. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.

48. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради ҳамда унинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан мутасаддилик қилинади.

4-§. Вазирлик ҳайъати

49. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), Вазир ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи Вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

50. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун мактабгача таълим тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрган ҳолда ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

мактабгача таълим соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;

жойларда мактабгача таълимнинг долзарб масалалари муҳокама қилинишини таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

Вазирлик марказий аппаратига ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Вазирлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.

51. Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

52. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

53. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

54. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.

55. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.

8-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари

56. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиши лозим.

57. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳолар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.

58. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва усули қонун ҳужжатларида белгиланади.

9-боб. Вазирликни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

59. Вазирлик қуйидаги манбалардан:

Вазирлик марказий аппарати ҳамда Мактабгача таълим раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтини моддий-техник таъминлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш — Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;

ҳудудий бўлинмалар, уларга тегишли бўлган мактабгача таълим муассасалари — маҳаллий бюджетлар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

60. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Вазир томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.

61. Вазирлик ходимларига ойлик иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан иборат.

10-боб. Вазирликнинг Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериши

62. Вазир Вазирликнинг фаолияти тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ҳисобот беради.

63. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.

64. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

11-боб. Якунловчи қоида

65. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон қарорига
2-ИЛОВА

Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг

УСТАВИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Устав Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) мақомини, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқларини тартибга солади, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Институт Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда мактабгача таълим муассасалари раҳбарларини ва мутахассисларини қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади, янги илғор педагогик технологияларни жорий этади, мактабгача таълимда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш масалаларида узлуксиз методик хизмат кўрсатади.

3. Институтнинг расмий номи:

а) давлат тилида: тўлиқ номи — Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, қисқартмаси — МТМРМҚТМОИ;

б) рус тилида: тўлиқ номи — Институт переподготовки и повышения квалификации руководителей и специалистов дошкольных образовательных учреждений, қисқартмаси — ИППКРСДОУ;

в) инглиз тилида: тўлиқ номи — Institute for Retraining and Advanced Training of Preschool Education Personnel and manager, қисқартмаси — IRATPEPM.

4. Институт тингловчилари кундузги ўқиш, масофавий ўқитиш шаклларида ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ўқитилади.

5. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Уставга амал қилади.

6. Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

7. Институт таълим муассасаси сифатида мактабгача таълим тизими раҳбарлари ва педагог ходимларини қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади, ушбу йўналишда ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий-методик ишларни амалга оширади.

2-боб. Институтнинг вазифалари ва функциялари

8. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

мактабгача таълим тизими раҳбарлари ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-педагог кадрларнинг маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, уларни тайёрлаш, мактабгача таълим тизимини методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш;

ўқув-тарбия жараёнига, хусусан нодавлат мактабгача таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитиш ва тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

мактабгача таълимнинг миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ўқув-методик, дидактик материаллари, бадиий адабиётлари сифати ва мазмунини янада бойитиш, ўйин ва ўйинчоқлар сонини кўпайтириш;

мактабгача таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича методик ишларни ташкил этиш;

ўқув-тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича раҳбарлар ва мутахассислар кўникмаларини мустаҳкамлаш ва мактабгача таълим сифатини баҳолаш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали мактабгача таълим соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган шунга ўхшаш халқаро мактабгача таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

хорижий мактабгача таълим ташкилотларининг ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда малака ошириш ва илғор тажрибани алмашиш учун қисқа муддатли семинарлар ташкил этиш.

9. Институт унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) мактабгача таълим тизими раҳбарлари ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-педагог кадрларнинг маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, уларни тайёрлаш, мактабгача таълим тизимини методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш соҳасида:

ўқув-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни жорий этиш ҳамда мактабда ўқишга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш орқали болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни тубдан ошириш, ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний камол топтириш мақсадида мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва мутахассислари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;

илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрлари малакасини мунтазам ошириш учун қисқа муддатли ва мақсадга йўналтирилган курсларни ташкил этиш;

мутахассислик бўйича ва мактабгача таълимни бошқариш соҳасида раҳбарлар ва мутахассисларнинг билимларини ошириш;

мактабгача таълим тизими раҳбарлари ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштириш, давлат дастурлари ва вариатив дастурларни ишлаб чиқиш;

мактабгача таълим тизими раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва ўқув-методик ишлар олиб бориш, таълим менежменти бўйича юқори малакали педагог-мутахассисларни тайёрлаш;

илмий-техник ривожланиш, жамият эҳтиёжларидан келиб чиқиб тарбияланувчиларнинг ёш ва психофизиологик хусусиятларини, шунингдек, уларнинг ўзлаштириш имкониятларини ҳисобга олиб, мактабгача таълимга қўйилган давлат талаблари, ўқув дастурлари ва дарсликлар узлуксиз такомиллаштирилишини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш;

мактабгача таълим тизими раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ва уни амалга ошириш механизмларини янада ривожлантиришни назарда тутадиган таклифларни Вазирликка киритиш;

давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касби бўйича маълумотга эга бўлмаган мактабгача таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш;

илмий-педагог кадрларни тайёрлаш мазмуни ва сифатини такомиллаштиришга, ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирликка киритиш;

б) ўқув-тарбия жараёнига, хусусан нодавлат мактабгача таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитиш ва тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш соҳасида:

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олган ҳолда ижодий тафаккурни ривожлантиришга қаратилган ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланиш орқали мактабгача таълим тизими раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларни, ўқув-методик ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича халқаро тажрибани, шунингдек, жаҳоннинг энг яхши таълим муассасалари ютуқларини умумлаштириш асосида илмий асосланган инновацияларни жорий этиш;

раҳбарлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда таълим жараёнининг юқори даражасини таъминлаш, илмий тадқиқотларга интилишни, мустақил фикрлаш кўникмаларини ва ижодий маҳоратни ривожлантириш;

в) миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар сифати ва мазмунини янада бойитиш, ўйин ва ўйинчоқлар сонини кўпайтириш соҳасида:

ўқув дастурлари, ўқув, ўқув-методик адабиётлар тайёрлаш ва нашр этиш ҳамда уларни педагогика амалиётига жорий этиш жараёнини қўллаб-қувватлаш;

илғор педагогик технологияларни, замонавий ўқув-методик комплексларни яратиш ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик таъминлаш;

миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва ёшликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи бадиий адабиётлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

дарсликлар, ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда уларни ўқув-тарбия жараёнига жорий этишда методик ёрдам кўрсатиш;

болаларни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш, миллий ва жаҳон адабиётини тарғиб қилиш мақсадида уларнинг китобхонлик маданиятини шакллантириш;

мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун ўйинлар ва ўйинчоқлар сонини кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

г) мактабгача таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича методик ишларни ташкил этиш соҳасида:

ўқитишнинг замонавий шаклларини, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда мактабгача таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатиш;

ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга, болалар ва педагоглар истеъдодларини, қобилиятларини ривожлантириш ва рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар (конференциялар, форумлар, мусобақалар, кўргазмали олимпиадалар, семинар-тренинглар, танловлар) ташкил этиш;

педагогларнинг ўз соҳасини билишини ривожлантириш ва оширишда ўқитишнинг интерактив ва замонавий усулларини, методик материалларни, методик ёрдам кўрсатишнинг самарали шаклларини ишлаб чиқиш, синаб кўриш ва ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш;

мактабгача таълим муассасаларида хоналар, спорт заллари ва майдонлари, асбоб-ускуналар ва компьютер техникасини эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг самарали шаклларини (аралаш, масофавий, якка тартибда ўқитиш, «устоз-шогирд» ва бошқа шаклларини) жорий этишнинг илмий-методик ва ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқиш;

ҳар хил методик материаллар тайёрлаш, педагогик ва илмий-методик ахборотни умумлаштириш ва тарқатиш, илмий-методик журналлар, газеталар, методик тўпламлар ва қўлланмалар нашр этиш;

давлат таълим талабларини, ўқув режалари ва дастурларни, дарсликлар ва ўқув-методик материалларни ўрганиш ҳамда муҳокама қилиш, таклифлар киритиш ва Институтнинг илмий-методик кенгашида хулосалар қабул қилиш;

д) ўқув-тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этишни назорат қилиш бўйича раҳбарлар ва мутахассислар кўникмаларини такомиллаштириш ва таълим сифатини баҳолаш соҳасида:

ўқув-тарбиявий жараённи ва методик фаолият ҳолатини ўрганиш, нуқсонларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича раҳбарлар ва мутахассислар учун ўқув-тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ҳамда назорат қилишга доир методик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

мактабгача таълим муассасалари сифатини баҳолаш материалларини, натижаларни таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқиш;

методик материалларни тайёрлаш ва давлат таълим стандартлари талабларини ўзлаштириш устидан мониторинг олиб боришда иштирок этиш;

аниқланган нуқсонларни бартараф этиш бўйича методик материалларни ишлаб чиқиш, болалар ва педагогларнинг таълим эҳтиёжларини аниқлашда методик ёрдам кўрсатиш;

е) халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали мактабгача таълим соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган шунга ўхшаш халқаро мактабгача таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мактабгача таълим соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш;

конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш, шунга ўхшаш халқаро мактабгача таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;

мактабгача таълим соҳасида миллий ва хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда шериклик фаолиятини юритиш.

3-боб. Институтнинг ҳуқуқлари

10. Институт унга юкланган функциялар ва вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

таълим мазмунини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни Вазирликка киритиш;

мактабгача таълим мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича дастурлар, ўқув қўлланмалари, илмий асарлар тўпламлари, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик кўрсатмалар ҳамда қўлланмалар тайёрлаш ва нашр этиш;

аҳолига, турли ташкилотларга пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва асосий фаолиятга зид бўлмаган фаолиятнинг барча турларини амалга ошириш;

кафедралар ва бўлимларни ўзгартириш, янгиларини ташкил этиш ва мавжуд кафедра ва бўлимларни тугатиш, тасдиқланган штат жадвали доирасида штат бирликларини бир бўлинмадан бошқа бўлинмага ўтказиш бўйича Вазирликка таклифлар киритиш;

профессор-ўқитувчилар таркибига, бошқа ходимларга белгиланган тартибда рағбатлантирувчи устамалар тайинлаш;

Институт ходимларини юксак меҳнат кўрсаткичлари учун давлат ва идоравий мукофотлар билан мукофотлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритиш;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича фаолият сифатини ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

ҳамкорлик доирасида муаллифлик ишларини ишлаб чиқишга тажрибали мутахассислар, педагоглар ва ходимларни жалб қилиш (зарур бўлса шартномалар асосида);

қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишларга мувофиқ ўқув дастурларига тузатишлар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

хорижлик тажрибали педагог-мутахассисларни жалб қилган ҳолда илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрлари малакасини мунтазам ошириш учун қисқа муддатли ва аниқ мақсадга йўналтирилган курслар ташкил этиш;

ходимларни ўқитиш, семинарлар ва конференцияларда қатнашиш учун хорижга тажриба алмашиш ва инновацион педагогика технологияларини ва илғор методикаларни ўрганиш бўйича тажриба орттиришга юбориш;

мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга доир долзарб ва истиқболли вазифаларни ҳал қилиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳларда иштирок этиш;

ўз фаолиятини кенг ёритиш мақсадида расмий веб-сайтлар яратиш, ижтимоий тармоқларда саҳифалар очиш.

Институт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш

11. Институт ўз фаолиятида бевосита Вазирликка бўйсунади ва унга ҳисобот беради.

12. Институт ишларига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ректор раҳбарлик қилади.

13. Қуйидагилар Институт ректорнинг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;

Институт фаолиятига, ўқув-методик, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар самарали ташкил этилишига умумий раҳбарлик қилиш;

ташкилотлар билан Институт номидан хўжалик шартномалари тузиш, Вазирликда Институт манфаатларини ифодалаш, шунингдек ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш;

Институт Илмий-методик кенгаши тавсиялари асосида ўқув-мавзу режалари, дастурлар ва илмий-методик ишлар режаларини тасдиқлаш;

ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқариш ва ишончномалар бериш;

ходимларни рағбатлантириш, интизомий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишга қўйилган давлат талаблари, ўқув режалари ва дастурлар, бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг ўқув жараёнига жорий этилишини таъминлаш;

Институтда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишларни мувофиқлаштириш;

тингловчиларга маиший хизмат кўрсатиш, Институтнинг ўқув-методик ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этиш;

Институт ички тартиб қоидаларини тасдиқлаш ҳамда ушбу қоидалар ходимлар ва тингловчлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

жамоада соғлом маънавий ва ижодий муҳитни шакллантириш чора-тадбирларини кўриш.

Институт ректори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Институтда ўқув-методик ишларга ўқув ва методик ишлар бўйича проректор, маънавий-маърифий ва илмий ишларга — маънавий ва илмий ишлар бўйича проректор, молия-иқтисодий ишлар бўйича — молия-иқтисодий ишлар бўйича проректор раҳбарлик қилади.

Проректорлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.

15. Фаолиятнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун Институтда ректор раислигида Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.

Илмий-методик кенгаш таркиби Институт ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Илмий-методик кенгаш таркибига проректорлар, кафедралар ва бўлимлар раҳбарлари, шунингдек, етакчи профессорлар ва ўқитувчилар, жамоат ташкилотлари вакиллари киритилиши мумкин.

Илмий-методик кенгаш қарорлари ректорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.

Илмий-методик кенгаш раиси ва котиби кенгаш қарорлари бажарилишининг мунтазам равишда мониторингини олиб боради ва қабул қилинган қарорлар ижроси тўғрисида кенгаш аъзоларига ҳисобот беради.

Илмий-методик кенгаш аъзолари кенгаш мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан қабул қилинган қарорлар тўғри ва аниқ бажарилиши учун жавоб беради.

Илмий-методик кенгашнинг иш тартиби Институтнинг йиллик иш режасига мувофиқ ташкил этилади.

16. Қуйидагилар Илмий-методик кенгашнинг вазифалари ҳисобланади:

Институт, унинг кафедралари ва бўлимлари режалари ва ҳисоботларини кўриб чиқиш, Институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўқув иш режалари ва курслар дастурларини, тавсияларни муҳокама қилиш;

Институт илмий-методик ва ташкилий ишларининг асосий йўналишларини таъминлаш ва белгилаш, самарали қайта тайёрлаш ва малака ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш, маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш;

қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг давлат талаблари, ўқув режалари ва дастурлар бажарилишини кўриб чиқиш;

Институт кафедралари ва бўлимларини очиш, уларнинг фаолиятини ўзгартириш ва тугатиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

Институт докторантлари ва изланувчилари билан менежмент (таълимни бошқариш) бўйича илмий фаолият олиб бориш;

дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий, ўқув-методик адабиётларни эълон қилиш масалаларини кўриб чиқиш;

Институтни ривожлантиришнинг жорий (йиллик) ва истиқболли режаларини тасдиқлаш.

5-боб. Институтни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш

17. Институт Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

18. Институт ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.

19. Институт ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган устамалар ва қўшимча ҳақлар Вазирлик томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ тўланади.

20. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институт ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.

6-боб. Якунловчи қоида

21. Институтни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.