Қадринг баланд бўлсин она тилим!

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлгани ва мазкур сана «Ўзбек тили байрами» сифатида нишонланиши муносабати билан Мактабгача таълим вазирлигида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори Иномжон Азимов, вазирлик ходимлари, соҳа мутахассислари ҳамда талабалар иштирок этди.

Тадбир аввалида юртбошимизнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги таништирилди. Шундан сўнг болажонлар иштирокида тайёрланган бир нечта видеороликлар намойиш этилди.

Шунингдек Иномжон Азимов ўзбек тилининг ҳозирги кундаги аҳамияти, мавқейи тўғрисида долзарб маълумотлар берди ҳамда ўзбек тилига оид саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Тадбир сўнггида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат она тили ва адабиёти университети талабалари томонидан «Она тили» ҳақида шеърлар, ғазаллар ёд айтилди.