Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

Фуркат Пирматович Нарматов – Қашқадарё вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи

Фуркат Пирматович Нарматов 1977 йилда Қарши шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли, 1999 йилда Фарғона давлат университетини сиртдан тамомлаган.

1999-2000 йилларда “Камолот” ёшлар жамғармаси Қашқадарё вилояти умумий бўлим мудири вазифасида ишлаган.

2000-2003 йилларда Қашқадарё вилояти Тармоқ касаба уюшма қўмитаси йўриқчиси сифатида ўз фаолиятини олиб борди.

2003-2011 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тизимида самарали фаолият юритиб, Кенгаш раиси ўринбосаригача бўлган босқични босиб ўтди.

2011-2012 йилларда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти Кенгаши ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси;

2012-2016 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси;

2016-2017 йилларда “Ўзбеккино” миллий агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими директори;

2017-2017 йилларда Қарши шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари;

2017-2019 йилларда – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи;

2019-2020 йилларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган.

У тайинлангунга қадар Қарши шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий соҳани ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлган

✅Норматов Фурқат Пирматович
📞(98) 777-69-77
📧narmatov77@list.ru
📧qarshimtb@exat.uz