Қашқадарё вилояти Мактабгача таълим бошқармаси давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов ғолиблари эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарориижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги 123-сонли буйруғи қабул қилиниб танлов эълон қилинган.

Юқорида келтирилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан республикада 1 576 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш учун 342 та лотлар бўйича, хусусан Қашқадарё вилоятида 29 та лотлар (6593 лотлар) бўйича 158 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун танлов эълон қилинган.

Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 29 октабр ҳолатига республика бўйича жами 310 нафар, хусусан Қашқадарё вилояти бўйича 25 нафар тадбиркорлар томонидан ҳужжатлар келиб тушган.

Танлов комиссиясининг раиси томонидан танловни ўтказиш жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Танлов ҳужжатлари асосида ташкил этилиши таъкидлаб ўтилди ҳамда иштирокчиларни танловни ўтказиш тартиби билан таништирилди.

Қашқадарё вилоятида танловга қўйилган 29 та лотлар (65-93 лотлар) бўйича 158 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда танловда иштирок этиш учун ҳужжат тақдим этган 25 нафар тадбиркорлар тўғрисида маълумот берилди.

Танлов комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Тартибининг 1-иловаси 1, 2, 3, 4, 5, 6-шаклларига мувофиқ 25 та талабгор корхоналарнинг ташқи конверт ҳужжатлари мослиги қатиан ўрганилиб чиқилди.