Қорақалпоғистон Республикаси mактабгача таълим вазири

Уснатдинова Жумагул Шараповна – Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири.

Уснатдинова Жумагул Шараповна 1970 йилда Нукус шаҳрида туғилган, миллати қорақалпоқ, олий маълумотли, 1992 йил Қорақалпоқ давлат университети (кундузги), 2004 й.Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1992-1997 йй. – Хўжайли шаҳар 1-сонли умумий ўрта таълим мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

1997-2001 йй. – Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши умумий бўлимининг бош мутахассиси.

2001-2003 йй. – Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисинининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари котибиятининг бош мутахассиси.

2003-2004 йй. – Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг котибият бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси

2004-2006 йй. – Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг котибиятининг бошлиғи.

2006-2007 йй. – Вазирлар Кенгашининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари.

2007-2017 йй. – Нукус маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи директори

2017-2017 йй. -Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазир ўринбосари

У тайинлангунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазир ўринбосари бўлган.

✅Уснатдинова Жумагул Шараповна
📞(61) 222-55-90
📧qrmtv@exat.uz