Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида 2 та мактабгача таълим ташкилоти очилди

Инвестиция дастури асосида 8-сонли ва «Обод қишлоқ» давлат дастури асосида 31-сонли мактабгача таълим ташкилотларининг қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирларида Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигидан Б.Қадиров, М.Акбаров, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Т.Байжанов ва тегишли ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок қилдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда болажонларни ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб улғайишида тинмай ғамхўрлик кўрсатиб келаётган Президентимизга самимий миннатдорчилик изҳор этдилар.