Қибрай тумани 35-МТТда «Миллий урф-одатларимиз ва барҳаёт қадриятларимиз» деб номланган тадбир бўлиб ўтди

Қибрай тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 35-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи-педагоглари ва тарбияланувчилари иштирокида «Миллий урф-одатларимиз ва барҳаёт қадриятларимиз» деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда тарбиячи ва тарбияланувчилар томонидан «Миллий либослар-маънавият кўзгуси» мавзусида миллий либослар кўргазмаси ҳамда “Миллий халқ ўйинлари – миллат ёшларининг ғурури!” шиори остида миллий ва халқ ўйинлари асосида жамоавий, мусобақа ўйинлари бўлиб ўтди.