Корея Республикаси Мактабгача таълим ташкилотлари ассоциацияси билан Меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Корея Республикаси Мактабгача таълим ташкилотлари ассоциацияси ўртасида Меморандум имзоланди.

Меморандумнинг мақсади нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларини малакасини ошириш соҳасида қўшма ўқув дастурларини амалга ошириш, мактабгача таълимда инновацион ёндашувларни жорий этиш, ўқув жараёни сифатини ошириш ва Ўзбекистон Республикасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш орқали Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш.

Шунингдек, ўқув-услубий материаллар ва адабиётларни биргаликда ишлаб чиқиш, МТ тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, Ўзбекистон ва Корея олимлари, методистлари, ўқитувчилари иштирокида қўшма халқаро илмий-амалий конференция ва семинарлар ўтказиш.