2021 йил учун давлат актабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» ги

Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларига юклатилган вазифаларнинг ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 28 февралдаги 114-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 256-сон қарорига ИЛОВА