«432 млн сўмлик таклиф турганда 655 млн сўмлик давлат хариди. Юнусобод мактабгача таълим бўлими тузган битим коррупсиядан холими? «сарлавҳали мақола юзасидан расмий хабар


Жорий йилнинг 24-апрель куни “kun.uz” сайтида “432 млн сўмлик таклиф турганда 655 млн сўмлик давлат хариди. Юнусобод мактабгача таълим бўлими тузган битим коррупциядан холими? ” сарлавҳали мақолада Юнусобод тумани мактабгача таълим бўлими тумандаги боғчаларга канцтовар маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ўтказилган танловдан 432 млн сўмлик таклиф берган фирмани тушунарсиз сабабларга кўра чиқариб юбориб, айни шу буюртма бўйича 655 млн сўмлик таклиф берган фирма танлаб олинганлиги таъкидлаб ўтилган. Ушбу иш бўйича текширувлар олиб борилди, бошқарма билан тузилган шартнома бекор қилинди ва шаффофликни таъминлаш мақсадида, қайта танлов ўтказиш белгиланди. Шу муносабат билан корхоналар ўз шартномаларини Юнусобод тумани мактабгача таълим бўлимига тақдим этишлари мумкин.