6 минг дона китоб нашр этилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида мактабгача ёшдаги болалар, педагоглар ва ота-оналар учун 6 минг дона китоб нашр этилди. Китоблар учун вилоят ҳокимлиги томонидан маблағ ажратилди.

Ушбу китоблар мактабгача ёшда инглиз, рус тилларини ўрганишга мўлжалланган. Тўпламда инглизча — ўзбекча, инглизча — русча, иш дафтарчаси, режа, нутқни ривожлантириш энциклопедияси ва болалар психологиясига оид китоблар мавжуд. Ҳар бир китоб «Илк қадам» давлат дастури ва мактабгача таълим муассасалари ўқитувчилари, шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларнинг ота-оналари учун услубий ёрдамга мос келади. 

Шунингдек, концепция мактабгача ёшдаги болалар учун инглиз — тожик, инглиз — қорақалпоқ ва инглиз — қозоқ тиллари, шунингдек, табиатни асрашга оид белгилар билан эко-китобларни ўргатувчи китобларни чиқаришни ҳам ўз ичига олади.