«Aқлвой» мобил болалар боғчаси Фарғона вилояти, Боғдод туманида

Ҳукумат қарори асосида » Мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича Мобил гуруҳлар лойиҳани амалга ошириш чора -тадбирлари тўғрисида» Республиканинг барча ҳудудларида қайта жиҳозланган ИСУЗУ автобусларининг асосида «Aқлвой» номли мобил мактабгача таълим гуруҳлари ишга туширилди. Ўз навбатида, ушбу турдаги мактабгача таълимнинг муқобил инновацион шакли мактабгача таълим ва тарбия хизматларининг сифати ва самарадорлигини оширишга имкон берди. Ушбу «Aқлвой» “ мобил болалар боғчаси» нафақат болаларга, балки ота-оналар ва жамоатчиликка ҳам жудаям қулайликлар яратилди. Бу нафақат болалар учун фойдали ва қизиқарли таълим мазмуни, балки арзон, иқтисодий ва самарали еканлиги исботланди.

Буни Фарғона вилоятининг Боғдод тумани мисолида кўриш мумкин. Туманининг “Обод юрт” ва “Чексарой” маҳалла фуқаролар йиғинларида 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга жалб қилиш ишлари олиб борилди. Бу йўналишди 2 та “Ақлвой” мобиль гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилиб, болажонлар учун қизиқарли маълумотлар доимий тарзда бериб борилмоқда. Қувонарлиси шундаки, янги мобиль гуруҳлар билан 96 нафар бола қамраб олиниши ҳисобига кўрсаткич 72,4 фоизга кўтарилган.

Йиллар сарҳисобига назар ташласак, Боғдод туманида 2017 йилда атиги 35 та давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд эди. 3-7 ёшли болалар сони эса 14 минг 596 нафар бўлган. Шундан қамров кўрсаткичи 30 фоизга ҳам етмаганлигини кўриш мумкин. Эндиликда эса, туманда 57 та давлат, 115 та оилавий ва 1 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб, уларда 13 минг 301 нафар бола тарбияланмоқда. Ҳудуддаги мактабгача таълим бўлими томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар келгусида соҳада кутилаётган ижобий натижалардан далолат беради.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати.