“А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети”нинг Тошкент шаҳридаги филиалида кириш имтиҳонлари бошланди

           А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогик университетининг Тошкент шахридаги филиалида кириш синовлари  бошланди. Синовлар  онлайн тарзда белгиланган график асосида ўтказилмоқда. Дастлабки синовлар Тошкент шаҳридаги Пучон университети базасида ўтказилди. Вилоятлардаги университетлар базасида синовлар ўтказилиши учун алоҳида жиҳозланган хоналар тайёрланган. Абитуриентлар танлаган йўналишлари бўйича кириш синовларининг биринчи босқичидан ўтмоқдалар.

 Эслатиб ўтамиз, филиалга белгиланган 8 та таълим йўналиши бўйича абитуриентлардан ҳужжатлар қабули давом этмоқда.  Батафсил маълумотларни  сайтимиздан олишингиз мумкин. https://www.herzen.uz/   https://t.me/herzenuz

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати