Aхборот хизмати бошлиғи

Асқархўжаева Мовлуда Саидмухаммадзокир қизи – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари.

Асқархўжаева Мовлуда 1981 йилда тошкент вилоятининг Чиноз туманида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли. 2003 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини ҳамда 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиши Академиясини тамомлаган. Шунингдек, 2020 йилда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида магистр даражасига эга бўлган.

2003-2004 йилларда – «Рухшон МЗМ» масъулияти чекланган жамият директор;

2004-2004 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Спорт қўмитаси ҳузуридаги Республика олий маҳорат мактаби таржимони;

2004-2004 йилларда – Бадиий гимнастика федерацияси ижрочи директори;

2005-2007 йилларда – «Коинот қурилиш» хусусий корхонаси компьютер оператори;

2008-2009 йилларда – Маданият ва спорт ишлари вазирлигига қарашли Универсал спорт саройи маъмури, директор ўринбосари;

2009-2011 йилларда – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги «Ҳужжатлардан фойдаланиш ва ахборот хизмати» бўлими бошлиғи;

2011-2013 йилларда – Ўзбекистон кино, сурат ва овозли ҳужжатлар марказий давлат архиви директор ўринбосари;

2013-2017 йилларда – Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2017-2017 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2017-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот котиби;

2019-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ахборот хизмати бошлиғи;

2019 – 2020 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари;

2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари лавозимида фаолияти юритмоқда.

✅Аскарходжаева Мавлуда Саидмухаммадзокир қизи

📞(71) 207-04-08 (840)

📧info@mpe.uz