Алоҳида эҳтиёжга эга болалар учун, Япония тажрибаси асосида инклюзив таълим соҳасидаги лойиҳа ишга туширилади.

2021-йил 11-июнь куни JICA нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Мактабгача таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан «Ўзбекистонда мактабгача ва бошланғич мактаб таълимида имконияти чекланган болалар эҳтиёжларига жавоб бериш учун ўқитувчилар салоҳиятини мустаҳкамлаш» бўйича ҳамкорлик баённомаси имзоланди.

Лойиҳанинг умумий мақсади инклюзив таълимни тарғиб қилиш, шунингдек, инклюзив таълимда ўқитувчиларнинг амалий фаолияти учун асос сифатида алоҳида эътиборга муҳтож болалар учун таълим соҳасидаги билим ва кўникмаларга оид масалаларни ёритишдан иборат. Лойиҳа доирасида мактабгача ва бошланғич синф ўқитувчилари учун махсус таълим соҳасидаги мавжуд билим ва тажрибалардан фойдаланиб дастур ишлаб чиқилади.

Лойиҳада 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар иштирок этиши режалаштирилган. Лойиҳа давомида тажриба тарзида мактабнинг биринчи синф ўқувчиларини бошланғич таълимга янада юмшоқ ўтишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълимда ижобий амалиётларни мустаҳкамлаш мақсадида қамраб олинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда 6 ой давомида, яъни лойиҳа доирасида, истиқомат қилувчи япониялик эксперт кўмагида лойиҳа имконияти чекланганликнинг беш турини қамраб олади, яъни, нутқида нуқсони бор болалар,  таянч-ҳаракатида нуқсони бор болалар, кўриш қобилиятида нуқсони бор болалар, ақлий ва психик ривожланишида нуқсони бор болалар, эшитиш қобилиятида нуқсони бор болалардир.

Лойиҳанинг яна бир таркибий қисми-Японияда қисқа муддатли ўқув дастурларидир. JICA ҳар йили уч йил давомида Ўзбекистондан ўн икки нафар, яъни Мактабгача таълим вазирлигидан ўн нафар ва Халқ таълими вазирлигидан икки нафар мутахассисни қабул қилади.

Лойиҳа бўйича ҳужжатларни имзолаш маросимида, Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги JICA томонидан олиб борилаётган ишлар, яъни бошланғич таълим сифатини яхшилаш ҳамда имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаганлиги учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.