Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов ғолиблари эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарориижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги 123-сонли буйруғи қабул қилиниб танлов эълон қилинган.

Юқорида келтирилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан республикада 1 576 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш учун 342 та лотлар бўйича, хусусан Андижон вилоятида 32 та лотлар (940 лотлар) бўйича 150 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун танлов эълон қилинган.

Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 29 октабр ҳолатига республика бўйича жами 310 нафар, хусусан Андижон вилояти бўйича 30 нафар тадбиркорлар томонидан ҳужжатлар келиб тушган.

Танлов комиссиясининг раиси томонидан танловни ўтказиш жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Танлов ҳужжатлари асосида ташкил этилиши таъкидлаб ўтилди ҳамда иштирокчиларни танловни ўтказиш тартиби билан таништирилди.

Андижон вилоятида танловга қўйилган 32 та лотлар (9-40 лотлар) бўйича 150 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда танловда иштирок этиш учун ҳужжат тақдим этган 30 нафар тадбиркорлар тўғрисида маълумот берилди.

Танловга қўйилган 17,18,23-лотга 1 та, 15,16,24,31,32-лотга умуман таклиф келиб тушмаганлиги сабабли лотлар ўйналмади.