Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармаси давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов ғолиблари эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 июлдаги 123-сонли буйруғи қабул қилиниб танлов эълон қилинган.
Юқорида келтирилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан республикада 1 694 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш учун 370 та лотлар бўйича, хусусан Андижон вилоятида 33 та лотлар (10-42лотлар) бўйича 153 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун танлов эълон қилинган.

Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 27 август ҳолатига республика бўйича жами 334 нафар, хусусан Андижон вилояти бўйича 37 нафар тадбиркорлар томонидан ҳужжатлар келиб тушган.

Андижон вилоятида танловга қўйилган 33 та лотдан 27 та лотга таклифлар бўйича 130 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда танловда иштирок этиш учун ҳужжат тақдим этган 37 нафар тадбиркорлар тўғрисида маълумот берилди.

Андижон вилояти бўйича танловда қатнашиб ғолиб бўлганлар билан қуйида танишишингиз мумкин.