Бўзатов туманида мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳатлар

Бугун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг бир қатор ходимлари вазир раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлмоқда.

Бўзатов туманида 3-7 ёш болалар сони 1828 та нафар бола ташкил этади, шундан 1009 нафари мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган.
Бўзатов туманида 7 та давлат мактабгача таълим ташкилотига 895 бола 5 та оилавий боғчага 114 бола қамралди.

Қамров кўрсаткчи 55,2% ташкил этмоқда, йил якунига қадар тумандаги 66, 1% болаларни қамраш режалаштирилган.

Бўзатов туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4936-сонли қарор ижросига мувофиқ инвестиция дастури асосида 120 та ўринга мўлжалланган янги мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қурилиш ишларига давлат бюджетидан 3 млрд 840 млн. сўм маблағ ажратилмоқда.

Сўнг, Aгриппина Шин ъЪСонитаъъ номли оилавий НМТТни кўздан кечирди. Болаларга берилаётган таълим билан қизиқиб, яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида вазирлик ходимларига тегишли вазифалар белгилаб берди.

Шунингдек, вазир туманнинг маҳаллий раҳбарлари билан учрашди ва биргаликда келгуси йилларда мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича ҳаракатларни муҳокама қилиб олди.