Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Бўка туманидаги 3-сонли МТТни кўздан кечирди.

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Тошкент вилояти Бўка туманида бўлиб, «Маданият» маҳалласи ҳудудида меҳнат вазирлиги бошчилигида барпо этилаётган 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотини кўздан кечирди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мазкур ташкилотга 18 миллиард маблағ ажратган бўлиб, ҳозирги кунда жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Бўка тумани ҳокимлиги томонидан ташкилотни таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича бир нечта лойиҳалари ҳамда режалар ҳақида берилган таклифлар муҳокама қилинди.