Болалар саломатлигини та`минлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача та`лим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Мухиддинова Умида Тулкуновна – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи.

Мухиддинова Умида 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли. 1996 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

1996-1997 йилларда – Тошкент шаҳар 6-акушерлик комплекси шифокори;

1997-2000 йилларда – Тошкент шаҳар “Она ва бола” маркази шифокор акушер-гинеколог;

2001-2002 йилларда – Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси туғруққа тайёрлаш бўлими мутахассиси;

2002-2011 йилларда – Республика болалар ва ўсмирлар репродуктив саломатлик маркази мудири;

2011-2017 йилларда – Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази шифокори акушер-гинеколог;

2017-2018 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси етакчи мутахассиси;

2018-2018 йилларда – Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги Махсус мактабгача таълим муассасалари фаолиятни мувофиқлаштириш, реабилитация ва болаларнинг соғлигини таъминлаш бўлими бош мутахассиси;

2018-2020 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятни мувофиқлаштириш, болаларни реабилитация қилиш ва соғлигини таъминлаш бўлими бошлиғи;

2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Болалар саломатлиги, соғлом овқатлантиришни таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи.

✅Мухитдинова Умида Тулкуновна
📞(71) 207-04-08 (858)
📧health@mpe.uz