Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашни амалга ошириш борасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжуманида Мактабгача таълим вазири олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Жумладан, 2021 йилнинг бугунги кун ҳолатига,

МТТларда – 593 та,

Умумий ўрта таълим мактабларида – 1523 та,

МФЙларда – 26 та,

Касб-ҳунар коллежларида – 191та,

Бошқа мос бино-иншоотларда 8та, жами 2341 та болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, уларга 62368 нафар болалар қамраб олинган. Тайёрлов гуруҳлари учун ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан бошланади ва кейинги йилнинг 25 майда тугайди.