Болаларнинг рашки

Бир неча фарзандли оилаларда ота-оналар кўпинча болалар рашки ва ўртасидаги рақобат муаммосига дуч келишади. Оилада гўдак пайдо бўлганидан сўнг катта ёшдаги болалар ўзларининг аввалги «кумир» ҳолатига қайтишга интилишади: тажовузкор хатти-ҳаракатлар, негатив ёки кўз ёшларини кўпайиши кузатилади.
❗️ Ота-оналар рашкчи фарзандни танқид қилмаслиги, таъна қилмаслиги ёки устидан кулмаслиги керак.
❗️ Ота-оналар рашкчи болани «катталар» ҳаракатларини намоён қилишида рағбатлантиришлари керак (масалан поябзалини ўзи кийса ёки ўйинчоқларни еғиб қўйса).
❗️ Бола катта бўлиш шараф ва имтиёз эканлигини тушуниши керак.
❗️ Онага гўдакни боқиш қанчалик қийин бўлмасин, у ҳар куни катта фарзанди билан ҳам мулоқот қилиш ва ўйнаши учун вақт топиши керак.
❗️ Ота-оналар ҳар бир фарзандини керакли даражада севиши лозим. Болаларга бир хил муҳаббат керак эмас, улар бошқалар каби эмас, балки ўзгача тарзда севилишини орзу қиладилар.
❗️ Фарзандларигизни ҳеч қачон бир-бири билан таққосламанг.