Бугун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Aгриппина Шин Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф чоғида вазир Тахиятош педагогика коллежини кўздан кечирди, унда мактабгача таълим, ёрдамчи тарбиячи, ошпазлик ва жисмоний тарбия йўналишлари бўйича талабалар ўқитилётгани билан танишди.

1000 ўринга мўлжалланган педагогика коллежида ҳозирги кунда 453 нафар талаба таҳсил оляпти. Уларга 26 нафар педагоглар билим бермоқда.

Сўнг, Aгриппина Шин коллежда давлат хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган НМТТ тадбиркорлари билан учрашди. Учрашувда тадбиркорлар мурожаатлари тингланди ҳамда тадбиркорларни мактабгача таълим йўналишида малака оширишида кўмаклашиш бўйича тегишли мутасадди ходимларга вазифалар берилди.