Бугун “Яхшилик ва тинчлик диёри” мавзусида болалар расмлари кўргазмасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981-йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001-йил 7-сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21-сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.
Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонаси билан ҳамкорликда республикамиздаги болаларнинг санъат ва маданиятга бўлган қизиқишларини янада ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни тасвирий санъатга, бадиий ижодга бўлган қизиқиш ва эътиборини мустаҳкамлаш мақсадида республикамиздаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Яхшилик ва тинчлик диёри” мавзусида болалар расмлари кўргазмасини ташкил этилди.


Мазкур кўргазма жорий йилнинг 21-30 сентябрь кунларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами ва 21-сентябрь “Халқаро тинчлик куни”ни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида ўтказилди.

Кўзгазмада фарзандларимиз ўзларининг ижод намуналари билан юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлиги ҳақидаги тушунчалари ва тасаввурларини расмларлар орқали ифодалашга ҳаракат қилганлар.


Тадбирда Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири –Агриппина Шин, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ўринбосари-Фарход Тошмухамедов, Мактабгача таълим вазирлиги қошидаги жамоат кенгаши раиси, ШҲТ эксперти Эътибор Султоновалар сўзга чиқдилар.
Тадбир доирасида Жахон иқтисодиёти ва дипломатияси университети талабалари томонидан шеърий чиқишлар ва қизиқарли дастурлар намойиш этилди.
Кўргазма 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистонда ўтказиладиган саммити олдидан ҳам экспозиция қилинади.


Мазкур тадбир тасвирий ва амалий санъат соҳаси ижодий йўналишида мактабгача таълим ташкилотларидан кейинги таълимни ташкил этишда ва самарадорлигини янада оширишга ҳизмат қилади.
Кўргазма 30 сентябргача давом этади.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати.