Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи

Фарход Қурбонович Латипов – Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи в.в.б

Фарход Қурбонович Латипов 1978 йилда Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Бухоро савдо ва ишлаб чиқариш ҳиссадорлик жамияти ҳисобчи-хазиначиси сифатида бошлаган.

1998-1998 йилларда Бухоро савдо ва ишлаб чиқариш ҳиссадорлик жамияти бош ҳисобчи ўринбосари бўлган.

1998-2002 йилларда Бухоро шаҳар Тўқимачилик тумани ҳокимлиги халқ таълими бўлими бош ҳисобчи ўринбосари бўлган.

2002-2004 йилларда Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлими бош ҳисобчи ўринбосари бўлиб ўз фаолиятини олиб борди.

2004-2007-йилларда Ғиждувон тумани ҳокимлиги халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси;

2007-2007 йилларда Бухоро шаҳар ҳокимлиги халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси;

2007-2010 йилларда Бухоро шахар ҳокимлиги молия бўлими халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи;

2010-2012-йиллар Бухоро шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири;

2012-2012-йилларда Бухоро шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

2012-2017- йилларда Бухоро вилояти ҳокимлиги аппарати ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган.

У тайинлангунга қадар Бухоро вилояти ҳокимлиги аппарати ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари бўлган.

✅Латипов Фарход Қурбонович
📞(65) 220-46-79
📧bmtb@exat.uz