Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов ғолиблари эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирининг «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги 123-сонли буйруғи қабул қилинган.

Юқорида келтирилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан республикада 1 694 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш учун 370 та лотлар бўйича, хусусан Бухоро вилоятида 16 та лотлар (43-58 лотлар) бўйича 59 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун танлов эълон қилинган.

Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 27 август ҳолатига республика бўйича жами 334 нафар, хусусан Бухоро вилояти бўйича 20 нафар тадбиркорлар томонидан ҳужжатлар келиб тушган.

Танлов комиссиясининг раиси томонидан танловни ўтказиш жараёни Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Танлов ҳужжатлари асосида ташкил этилиши таъкидлаб ўтилди ҳамда иштирокчиларни танловни ўтказиш тартиби билан таништирилди.

Бухоро вилоятида танловга қўйилган 16 та лотлар (43-58 лотлар) бўйича 59 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда танловда иштирок этиш учун ҳужжат тақдим этган 20 нафар тадбиркорлар тўғрисида маълумот берилди (1- ва 2-иловалар).

Танловга қўйилган 49-, 51-, 52-, 53-, 54-, 56-, 57-лотларга умуман таклиф келиб тушмаганлиги сабабли лотлар ўйналмади.

Танлов комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Тартибининг 1-иловаси 1, 2, 3, 4, 5, 6-шаклларига мувофиқ 20 та талабгор корхоналарнинг ташқи конверт ҳужжатлари мослиги қатъиян ўрганилиб чиқилди.

Малака талаблари натижаларига кўра, 20 нафар талабгорларнинг ҳужжатлари Тартибда белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ҳамда Малака талаблари танловидан ўтмаган талабгорларнинг ички конверти (техник ва тижорат таклифи) очилмади ва талабгорлар танловдан четлатилади.

Бухоро вилояти бўйича танловда қатнашиб ғолиб бўлганлар билан қуйида танишишингиз мумкин.