“Давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш” лойиҳаси.

  • Лойиҳанинг умумий миқдори: 10.9 млн. АҚШ долл., Саудия Тараққиёт Жамғармасининг кредит маблағлари ҳисобидан.
    Асос: ПҚ-5071 (12.04.2021 й.), ВМҚ-428 (23.05.2020 й.) (6 илова)
  • Умумий маълумот: Мазкур кредит маблағлари мактабгача таълим тизимида ДХШ асосида тузилган келишувларни (40та) молиялаштиришга йўналтирилиши режалаштирилган.
  • Ҳолати: Саудия Тараққиёт Жамғармаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида қарз битими имзоланди. Ҳозирги кунда, мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
  • Ҳукумат қарори тасдиқлангандан сўнг 10 кун ичида Адлия вазирлиги томонидан қарз битимига юридик хулоса берилиши кутилмоқда.
  • Саудия тараққиёт жамғармаси юридик хулосани олгандан сўнг, лойиҳа тасдиқланган механизмга асосан амалга оширилади.
  • Лойиҳа натижаси: Лойиҳа доирасида 40 МТТ яратилиши
    ва жиҳозланиши кўзда тутилган. Натижада 4,5 минг бола мактабгача таълим билан қамраб олинади (Умумий қамровни 0.5% га оширади).
  • Лойиҳа амалга ошириладиган ҳудудлар:
  • Республиканинг барча ҳудудларида
  • Лойиҳа муддати: 2021-2023
  • Ҳамкорлик хронологияси:
  • 2019 йил 23 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Aраб координацион гуруҳи фондлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 428-сонли қарори тасдиқланди.
  • Ташқи ишлар вазирлигига 2020 йил 3 февралдаги мактуб билан Саудия тараққиёт жамғармаси лойиҳанинг Ўзбекистонда амалга оширилишини ижобий кўриб чиқиш тўғрисида эслатма юборди.
  • Кредит шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш учун  Мактабгача таълим вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Aдлия вазирлиги ва Саудия Aрабистонини ривожлантириш жамғармаси вакиллари ўртасида бир неча маротаба видеоконференция орқали муҳокама қилинди ва 2020 йилнинг декабрь ойида Саудия тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли шахслари томонидан Кредит шартномаси имзоланди.
  • Лойиҳани амалга ошириш учун Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори ишлаб чиқилди. Aйни пайтда ҳужжат идоралараро келишувдан ўтган ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.