Давлат-хусусий шерикчилиги лойҳалари мониторинги бўлими бошлиғи

Абдуллаев Абдувохид Абдураимович – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳалари мониторинги бўлими бошлиғи.

Абдуллаев Абдувохид 1964 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, олий маълумотли. 1988 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

1988-1989 йилларда -Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани экспериментал махсус ишлаб чиқариш бирлашмаси бош ҳисобчи ёрдамчиси;

1989-1900 йилларда -Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани экспериментал махсус ишлаб чиқариш бирлашмаси бош ҳисобчи ўринбосари;

1990-1990 йилларда -«Свердлов» номли колхоз ҳисобчиси;

1990-1991 йилларда -Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани экспериментал махсус ишлаб чиқариш бирлашмаси бош ҳисобчи вазифасини вақтинча бажарувчиси;

1991-1998 йилларда -Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат тафтиш бош бошқармасининг Тошкент вилояти бўйича 1-тоифали назорат-тафтишчиси;

1998-2001 йилларда -Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат тафтиш бош бошқармасининг Тошкент вилояти бўйича назорат-тафтиш бошқармаси «Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш» бўлими бошлиғи ўринбосари;

2001-2003 йилларда -Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат тафтиш бош бошқармасининг Тошкент вилояти бўйича назорат-тафтиш бошқармаси «Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш» бўлими бош назорат-тафтишчиси;

2003-2004 йилларда -Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат тафтиш бош бошқармасининг Тошкент вилояти бўйича назорат-тафтиш бошқармаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тафтиш қилиш ҳамда валюта ва ташқи савдо операцияларини назорат қилиш» бўлими бошлиғи ўринбосари;

2004-2008 йилларда -Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат тафтиш бош бошқармасининг Тошкент вилояти бўйича назорат-тафтиш бошқармаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тафтиш қилиш ҳамда валюта ва ташқи савдо операцияларини назорат қилиш» бўлими бошлиғи;

2008-2017 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларни мелоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти Бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш инспекцияси Инспекция бошлиғи;

2018-2019 йилларда -Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларни мелоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти Лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси;

2019-2019 йилларда – Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўрмонқурилиш» ДУКнинг молия, назорат қилиш, шартнома ва маркетинг бўлими бошлиғи;

2019-2020 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари мониторинги бўлими бош мутахассиси;

2020-2021 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳалари мониторинги бўлими бош мутахассиси;

2021 йилдан ҳозирга қадар – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳалари мониторинги бўлими бошлиғи;

✅Абдуллаев Абдувохид Абдураимович

📞(71) 207-04-08 (816)

📧dxsh.monitoring@mpe.uz