Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича ўтказилган танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ғолиблари эълон қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 30 июндаги 407-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 5 июлдаги 123-сонли буйруғи қабул қилиниб танлов эълон қилинган.
Юқорида келтирилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан республикада 1 694 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида болаларни овқатлантиришни аутсорсинг усулида ташкил этиш учун 370 та лотлар бўйича, хусусан Қорақалпоғистон Республикасида 9 та лотлар (1-9лотлар) бўйича 33 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун танлов эълон қилинган.
Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 27 август ҳолатига республика бўйича жами 334 нафар, хусусан Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 14 нафар тадбиркорлар томонидан ҳужжатлар келиб тушган.
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 14 нафар тадбиркорлар томонидан танловда қатнашиб ғолиб бўлганлар билан қуйида танишишингиз мумкин.
Батафсил:

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати