Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш кучайтирилади

“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6247-сон, 16.06.2021 й.) мазмун-моҳияти

Барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати (33 та) тасдиқланди.

Давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолиятига оид ҳисоботни ҳар йили:

1 мартгача веб-сайтларига жойлаштириб, 10 мартгача уни жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш ҳақида хабар беради;

1 апрелгача ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этиш учун матбуот анжуманларини ўтказади.

2021 йил 1 июлдан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар порталига ва давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларига жойлаштирилиб, ҳар чоракда янгилаб борилади:

  • амалга оширилган давлат харидлари;
  • мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари;
  • Президент, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар;
  • ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси.

Қуйидаги имтиҳонларни ўтказиш жараёнини Интернетда жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади:

  • ОТМнинг бакалавриат ва магистратура имтиҳонлари;
  • ўқишни кўчириш билан боғлиқ имтиҳонлар;
  • нострификация тест синовлари.

2021/2022 ўқув йили қабулигача имтиҳонларни Интернетдажонли эфирга узатишни таъминлайдиган, барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлган “imtihon.uz” веб-платформаси ишга туширилади.

2021 йил 1 сентябргача Очиқ маълумотлар портали давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали билан интеграция қилинади

2021 йил 1 августгача Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий веб-сайтида ва Порталда Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базасиишга туширилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди. Агентлик, жумладан:

  • давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотларни Интернетга жойлаштириш мажбуриятлари ҳисобини юритади;
  • мурожаатлардан келиб чиқувчи давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлигига оид долзарб масалаларни “Mening fikrim” веб-портали орқали умумхалқ муҳокамасига чиқаради.

Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2021 йил 1 декабрдан:

  • йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индекси аниқланади;
  • қуйидаги тадбирлар телеканаллар, шунингдек, Интернет орқали жонли эфирга узатилади:
  • Қонунчилик палата ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари;
  • тарафларнинг розилиги билан айрим ҳуқуқбузарликларга ва оилавий низоларга оид фуқаролик суд ишлари.