Диққат, танлов! Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги «Янги Ўзбекистонда болалар келажаги!» деб номланган танловини эълон қилади.

МAВЗУ: 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастури доирасида мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни, унинг Ўзбекистонда ўзига хос хусусиятлари, вазирлик ташкил этилганидан буён олиб борилган фаолият самарадорлиги ва унинг ҳозирда изчил давом этаётганини ҳаётий мисоллар ва илмий асосланган таҳлиллар асосида холис ва ҳаққоний ёритувчи материаллар қабул қилинади.

Танловга 2020 йилнинг 5 сентябридан 2021 йилнинг 5 июнгача бўлган даврда расман чоп этилган, газета-журналлар ва интернет  нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телеканалларда эфирга узатилган материаллар жорий йилнинг 23 июнига қадар қабул қилинади. Барча тақдим этилган материаллар Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади.

Республикада фаолият олиб борувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари (танловга) ўз ижодий ишларини Ўзбекистон Респуликаси Мактабгача таълим вазирлигига жорий йилнинг 23 июнига қадар шахсий маълумотнома, боғланиш учун телефон рақами ва паспорт нусхасини илова қилинган ҳолда тақдим этишлари лозим бўлади.

“Янги Ўзбекистонда фарзандлар келажаги!” танловида 3 йўналишда жами 6 та ғолиб аниқланади:

1-йўналиш: “Энг яхши публицистик материал” (босма нашрлар)

2 нафар ғолиб (ўзбеква рус тилидаги материал учун)

2-йўналиш: “Энг яхши мақола” (интернет сайтлар ва нашрлар)

2 нафар ғолиб (ўзбеква рус тилидаги мақола учун)

3-йўналиш: “Энг яхши эфир материали” (телевидение ва радио)

2 нафар ғолиб (ўзбеква рус тилидаги эфир материали учун)

Талаб қилинади: Иштирокчилар ўз материалларини @MTVtanlov_bot телеграм манзилига юборишлари керак, зарур саволлар бўйича +99899-861-96-56 қўнғироқ қилишлари мумкин.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати