ДУАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ-КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Самарқанд вилоят Оқдарё тумани Педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бош мутахассиси Феруз Ғаффаров иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-мартдаги “Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 163-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги барча педагогика коллеж директорлари иштирокида семинар ўтказилди.

Дуал таълимнинг аҳамияти, педагогика коллежларида мазкур жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида батафсил маълумот берилди. Семинар доирасида коллежлар таълим-тарбия жараёнидаги мавжуд муаммолар хусусида ҳам сўз юритилиб, бу борадаги таклифлар тингланди.
Қизғин савол-жавобларга бой ўтган семинар якунида соҳада қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.